«Ширшовнинг ҳайдовчиси». Рақамли тараққиёт вазирининг в.б. Иманов ҳақида нима маълум

411
Талантбек Иманов. Сурат: «Биримдик» партияси

6-январда президент Садир Жапаров рақамлаштиришни ривожлантириш вазири Дастан Догоевни ишдан бўшатиб, унинг вазифасини бажаришни вақтинча Талантбек Имановга берган. Шунингдек, давлат раҳбари Имановнинг номзодини Жогорку Кенешга тасдиқлаш учун таклиф қиладиган бўлди.

Factcheck.kg нашри рақамлаштиришни ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Талантбек Имановнинг биографиясини ўрганиб чиқди. Журналистлар Иманов карьерасини қўриқчи қатори бошлаб, кейин бир қанча йирик компанияларда раҳбар хизматларида ишлаганини аниқлашган. Қолаверса, Иманов ҳозирда Максим Бакиевнинг сафдошини ҳайдовчиси ҳам бўлган. 2020-йили ўтган натижаси бекор қилинган сайловда «Биримдик» қаторида сайловга отланган.

Қўриқчиликдан раҳбаргача

35 ёшдаги Иманов Иссиқкўл вилоятининг Ак-Суу туманидаги Уч-Кайнар қишлоғида туғилган. Амалдор олдин Қоракўл шаҳридаги №14 касб-ҳунар техника ўқув юртида гид мутахассислигига эга бўлиб, кейин Жусуп Баласагин номидаги Қирғиз миллий университетида юриспруденция йўналишида билим олган.

Иманов 2008-2010-йиллари «Дастан» ҳарбий*ишлаб чиқариш заводида қўриқчи бўлиб ишлаган. 2010-йилдаги революциядан кейин Иманов «Газпром Нефть Азия» МЧЖ, «Дастан» заводининг филиал компанияси «Улан» ва «Полигон» ЁҲЖда бошқарувчи лавозимларида ишлаган. Иманов 2020-йилнинг март ойидан бошлаб «Дастан» заводи бошқармаси раиси бўлган.

2020-йили натижаси бекор қилинган парламент сайловига Иманов «ҳукуматники» дейилган «Биримдик» партияси қаторида 9чи бўлган. У партиянинг сайлов фондига 1,5 млн сом ўтказган

Алексей Ширшовнинг «ҳайдовчиси»

Шунингдек, Factcheck.kg нашрининг журналистлари Иманов 2010-йилнинг 7-апрелигача Максим Бакиевнинг сафдоши Алексей Ширшовнинг шахсий ҳайдовчиси бўлганини ҳам очиқлаган. Қирғизистоннинг энергетика тармоғида коррупция схемаларини тузишда айбланган Алексей Ширшов Бакиевлар ҳукумати қулагандан кейин ўлкадан чиқиб кетган.

Ширшов 2010-йилгача Қирғизистоннинг энергетика тармоғидаги «яширин кардинали» бўлгани айтилган. Маълумотга кўра, у собиқ президентларнинг ўғиллари Айдар Акаев, кейин Максим Бакиевга ўлканинг энергетикаси бўйича маслаҳат берган. Шунингдек, Қирғизистоннинг энергетика тармоғидаги «Ширшовнинг коррупция схемалари» бугунги кунгача ишлаётгани айтилади.

Иманов эса 2010-йили Ширшовни уйини тўнаш бўйича жиноий иш асосида судда гувоҳ қатори сўроқ қилинган. У 7-апрель куни 10га яқин киши Ширшовнинг уйидан телевизор билан приставка олиб чиқишганини кўрсатган. Имановнинг айтишича, 2010-йилнинг сентябрь ойида унга Алексей Ширшовнинг отаси алоқага чиқиб, «уларни уйида хабардор бўлиб яшаб туришни» сўраган. Журналистлар Иманов ҳамон Ширшовнинг уйида яшашини билдиришди.

«Бакиевчи кадрлар»

Собиқ президент Роза Отунбаева журналист Майраш Базлакуновага 2020-йилнинг ноябрь ойида берган интервьюсида Жапаров вақтида «Бакиевнинг одамлари қайтмоқда» деб билдирган.

«Журналистларни калтаклаб, ўлдирганлар хавфсизлик органларида юқори лавозимларни эгаллаб қолишди. Қаерга қарасанг ҳамма жойда “бакиевчи” кадрлар», — деган у.

Отунбаева мисол қилиб, ўша вақтда «Манас» аэропортига етакчис бўлиб янги тайинланган Бактибек Сидиковни кўрсатди. У Курманбек Бакиев даврида ҳам «Манас» аэропортини бошқарган, унинг отаси Усўн Сидиков президент маъмурияти етакчиси бўлган. Ҳозирда Бакитбек Сидиков Жогорку Кенеш депутати.

Бундан ташқари, Жогорку Кенешнинг еттинчи чақирилишига Курманбек Бакиевни «яхши томонини кўрсатган» NewTV телеканали директори Нурланбек Шакиев ва қочқин президент даврида бош прокурор бўлган Элмурза Сатибалдиев ҳам ўтган.

Кейинчалик депутат Дастан Бекешев «бакиевчи кадрлар» тайинлана бошлагани «2009-йилни, қолаверса 90-йилларни эсга солади» деган фикрни айтган. Депутат бу билдирувни миллий банк раҳбарлигига Кубаничбек Бўкўнтаев келгандан кейин айтган. Бўкўнтаев Бакиев вақтида миллий банк раиси бўлиб, революциядан кейин 11 жыл банк тармоғида ишлаган эмас.

Шунингдек Бакиев вақтида президентнинг парламентдаги махсус вакили бўлган Мурат Укушов 18-октябрда Президент маъмуриятининг ҳуқуқий томондан таъминлаш бошқармаси раҳбарлигига тайинланган.