Бишкек шаҳар суди Бактибек Калмаматовнинг эҳтиёт чораси бўйича суд жилдирилди. Бунга судья Шарабидин Токтосуновни сиёсатчи билан шахсан танишлиги сабаб бўлди.
«Суд таниш эдим, мен ишни кўриб чиқмайман деган таклиф билан чиқди. Судлар кенгаши уни четлатди. Кейинги суд қачон бўлади, қайси судья қарайди ҳозирча номаълум», — деди ҳуқуқ ҳимоячиси Гүлгаки Мамасалиева.
Бактибек Калмаматов суд мажлисигача «айбсиз эканини» билдирди. Шунингдек, президент Садир Жапаровнинг «ҳукуматни босиб олишга ҳаракат қилиш» бўйича ишини* «ноқонуний тергов қилган бирорта ҳам терговчи, суд жазоланмаганини» таъкидлади.
«Садир Жапаровнинг ишини тергов қилган бирорта терговчи ишдан ҳайдалмади. Бирорта суд қамалмади. Энди қайси суддан адолат талаб қиламиз. Шу кунгача ҳеч ким жазоланмади. Турмадан чиқиб тахтга етгандан кейин ҳаммасини унутишди», — деди у.
*2012-йили Садир Жапаров «ҳукуматни куч билан босиб олишга ҳаракат қилиш» моддаси билан айбланган. Унда «Ата-Журт» партиясидан ўша вақтда депутат бўлган Жапаров, Камчибек Ташиев ва Талант Мамитов айбдор деб топилган. 2013-йили Жапаров Иссиқкўл вилоятининг Қоракўл шаҳрида оммавий тартибсизлик уюштиришга ва Эмил Каптагаевни гаровга олишда айбдор деб топилиб, 11,5 йилга кесилган. Бироқ 2020-йили Садир Жапаров ҳукуматга келгандан кейин уч сиёсатчи ҳам оқланган.
Бу орада сиёсатчининг йигирмага яқин тарафдори Бишкек шаҳар суди биноси олдига митингга чиқди. Улар Калмаматовни бўшатишни талаб қилишмоқда.
Митинг иштирокчилари «Калмаматовга озодлик», «Калмаматовни қўллаймиз» деб ёзилган траспарантларни кўтариб туришди.
24-декабрда Бишкекнинг Биринчи май туман суди сиёсатчи Бактибек Калмаматовни 9-февралгача МХДҚнинг тергов қамоғига киритган. У «ирқий, этнос, миллий, диний ёки ҳудудлар аро низони қўзғашда» гумонланган.
Ўтган йили 28-декабарда Калмаматов қамоқдан жамоатчиликка ёзма мурожаат қилиб, ўзи ҳақида ҳукумат билан сўзлашувлар олиб бориб, Исмаил Исаков, Ахматбек Келдибеков, Ўмурбек Текебаевга ва Жилдизкан Жолдошевага қарши кўрсатма беряпти деган маълумотлар ёлғон эканини билдирган.
Бактибек Калмаматовнинг қўлга олиниши
Бактибек Калмаматов 22-декабрда «Манас» аэропортида МХДҚ ходимлари томонидан қўлга олинган. Ўша куни у саккиз соатдан ортиқ сўроқ қилиниб, махсус хизматнинг тергов қамоғига 48 соатга қамалган.
Калмаматовнинг адвокати Айим Камчибекова «ирқий, этнос, миллий, диний ёки ҳудудлар аро низони (аразлашув) қўзғатишга» гумонланаётганини айтиб, буни «сиёсий таъқиб» деди.
«Бу ўйлаб топилган айб. Халқ унинг видеоларини кўрган. Ҳеч қандай аразлашувни қўзғатиш йўқ. Фақат мухолифатчи сиёсатчига нисбатан таъқиб», — деган у.
Бактибек Калмаматов — охирги вақтларда ҳукумат ва президент Садир Жапаровни кескин танқид қилган сиёсатчиларнинг бири. У 28-ноябрда ўтган Жогорку Кенешга сайловга «Азаттык» партияси билан қатнашган. Бироқ унинг партияси 5% тўсиқдан ўтмаган.
Калмаматов «Ата Мекен» партиясининг собиқ аъзоси ва парламентнинг соибқ депутати. У шу йилнинг январида ўтган президентлик сайловига қатнашиб, 0,5% овоз олган.