Парламентнинг матбуот хизмати 12-январда халқ вакиллари Жогорку Кенешнинг янги тизимини маъқуллаганини маълум қилди.
Маълумотга кўра, парламентда саккиз профил қўмита ишлайди. Уч депутат вице-спикерликка сайланди. 120 депутатдан иборат олтинчи чақирилишда фақат икки вице-спикер ишлаган.
Янги вице-спикерликка «Ата Журт Кыргызстан» фракциясидан Жамиля Исаева 74 овоз билан, Олай туманидаги бир мандатли округдан сайланган Улан Примов 59 овоз ва «Ишеним» фракциясидан Нурбек Сыдыгалиев 74 овоз олиб, спикер ўринбосари бўлиб сайланди.
Жамиля Исаева депутат бўлгунча ҳукумат судининг вакиллик марказида директор ўринбосари бўлиб ишлаган.
Нурбек Сидигалиев эса олтинчи чақирилишда Жогорку Кенешнинг вице-спикери бўлган. Бу лавозимга 2021-йилнинг январь ойида тайинланган. Демак, у олдинги хизматига қайтган.
Улан Примов — олтинчи чақирилиш депутати. Примовларнинг оиласи тоғ-кон қазиш, кўмир ташиш, қурилиш, оммавий ахборот тармоғида бир қанча компанияларга эгалик қилади.
Янги Жогорку Кенешда қуйидаги қўмиталар иш олиб боради:
- халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича;
- ўтин-энергетика комплекси, ер хазинасидан фойдаланиш ва енгил саноат сиёсати бўйича;
- конституциявий қонунлар, давлат тузилиши, суд-ҳуқуқ масалалари ва регламенти бўйича қўмита;
- иқтисод-молия сиёсати бўйича;
- ижтимоий сиёсат, билим бериш, маданият, фан, соғлиқни сақлаш, спорт ва ёшлар сиёсати бўйича;
- ҳуқуқ тартиби, жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўйича;
- транспорт, коммуникация, архитектура, қурилиш бўйича;
- аграр сиёсат, сув ресурслари ва ҳудудларни ривожлантириш масалалари бўйича.
Жогорку Кенешнинг еттинчи чақирилишини депутатлари 29-декабрда қасамёд қилди. Унда бир мандатли 36 округдан 34 депутат, партия рўйхати билан 54 депутат сайланган. Янги конституцияга кўра, парламент 90 депутат сайланди. Олдин уларнинг сони 120 эди.