Министрлар кабинети раиси Акилбек Жапаров 11 январда Сокулук тумани ҳокимининг ўринбосари Самагана Мурcалиевни ишдан четлатди. Ҳоким Курбанбек Айтибаевга ҳайфсан эълон қилди. Бу ҳақда минкабнинг матбуот хизмати маълум қилди.
Бироқ Жапаровнинг бу қарори бўйича ҳукуматнинг матбуот хизмати изоҳ бермади.
Айтибаевнинг айтишича, раҳбариятга ҳокимнинг ўринбосари Қуйи Чуй қишлоғидаги мактабда girls friendly ҳожатхонасини очилишига қатнашгани «ёқмай қолган».
Нима бўлган?
2021 йилнинг декабрь ойида Чуйнинг Қуйи Чуй қишлоғида ҳомийлар томонидан қурилган girls friendly — қизларга шароити бор — ҳожатхонани очилиши бўлган. Унда туман ҳокимининг ўринбосари Самаган Мурсалиев қизил лента кесгани жамоатчиликда қизғин муҳокамага сабаб бўлган.
Ҳайфсан олган туман ҳокими Курбанбек Айтибаев Turmush нашрига интервью бериб, ўринбосари Камишановка қишлоғидаги мактабга ҳомийларнинг чақириғи билан компьютер синфини очилишига борганини айтди.
«Ҳомийлар компьютер синфини очилишидан кейин Қуйи Чуйдаги ҳожатхонани ҳам кўриб кетишини сўрашган. Ҳомийларнинг илтимосини инкор қилолмай, лентани кесиб қўйган. Ўринбосари ўқувчилар учун қилинаётгандай кейин бундай бўлишини билмаган», — дейди у.
Бироқ бу юқоридагиларга ёқмай қолган. Ҳокимнинг айтишича, уларга «ҳожатхона даражасига тушиб кетдингларми» деган танқид айтилган. Шундай бўлса ҳам ҳоким Айтибаев айтилган айтилган танқидларни тўғри қабул қилганини қўшимча қилган.
«Улар [раҳбарият] қандай қарор чиқарса ҳам, шунга розимиз» — дейди у.
Шунингдек, Айтибаев можарога сабаб бўлган ҳожатхонани қурилиши тўлиқ ҳомийлар томонидан молияланганини, давлат бюджетидан пул ажратилмаганини таъкидлаган.
Қандай ҳожатхона
Қуйи Чуй қишлоғига «Гуд Нейборс Интернешнл» халқаро ташкилоти ҳожатхона қуриб берган. Бу нодавлат ташкилот дунёнинг 38 давлатида турмуш шароитни яхшилашга ва яхши билим олишни таъминлаш бўйича иш олиб боради.
ОАВда бунгача қурилиш ишларига хайрия фондидан 1 миллион 980 минг сом ажратилган. Фонд «Клооп»га лойиҳанинг нархи ҳақида кейинчалик маълумот беришга ваъда берди.
Қишлоқ мактабида бундай ҳожатхона биринчи марта қурилмоқда. Бу ерда қизларга қулай шароитлар бор.
«Ҳожатхонанинг қурилиши тўлиқ бизнинг назоратимизда бўлди. Унинг ўзгачалиги тўлиқ иситилади, иссиқ сув бор, болалар учун махсус қилинган. Шунингдек, қизлар сабабли бўлган вақтда фойдаланишига, санитар нормаларни сақлашга ва инфекциялардан ва вируслардан ҳимояланишга қулай жиҳозланган. Махсус ёпиқ стендлар бор. Ҳожатхона қурилиш андозалари асосида қурилган», — деди Гуд Нейборс халқаро ташкилот ходими.
2020 йили «Муваффақиятга қадам» жамоат бирлашмаси «Сорос» фонди билан биргаликда Қирғизистон бўйича икки минг мактабнинг ҳожатхонасини текширган. Унинг айтишича, ҳожатхоналарнинг 74%да канализация йўқ.
Текширув кўрсатишича, ҳожатхоналарнинг 9% мактаб биноси ичида, 90%дан ортиғи ташқарида жойлашган.
Таъкидлаб ўтсак, мактабларнинг 42%да бинонинг ичида қўл ювиш жойлари бор.
«1099 мактабда қўл ювиш жойлари умуман йўқ», — деди лойиҳанинг координатори Тинчтикбек Жанадилов «Клооп»га берган интервьюсида.
Санитар тозалик йўқлиги болаларнинг соғлиғи ва уларни мактабга боришига катта таъсир қилади. Бундан ташқари, эшик ёки қулфнинг йўқлиги уларни таъқиб қилиш ва зўрлашга хавф солади.