Қамоқдан чиққан парламент депутати Акбўкўн Таштанбеков қасамёд қилди

296

Жогорку Кенешнинг 12 январдаги йиғинида Чуй вилоятининг №30 Иссиқ-Ота сайлов округидан депутат бўлиб сайланган Акбўкўн Таштанбеков қасамёд қилди.

Бишкекнинг Свердлов туман суди икки кун олдин, 10 январда Таштанбековни ҳеч қаерга кетмаслик тилхати билан бўшатган эди.

«Афғон уруши фахрийлари ва шу каби тўқнашувга қатнашганларнинг сиёсий партияси» лидери Акбўкўн Таштанбеков 2021 йилнинг 28 ноябрида ўтган парламент сайловига Чуй вилоятининг №30 Иссиқ-Ота бир мандатли сайлов округидан номзодини қўйган. Овоз бериш натижасида энг кўп овоз олган. 6 декабрда МХДҚ уни «миллатлар ва ҳудудлар аро низони» қўзғатишда гумон қилиб қамоққа олган.

Депутатни қўлга олинишига ижтимоий тармоқда тарқалган видео сабаб бўлган — унда Таштанбеков видеони олган кишини «камситувчи сўзларни айтганини» кўриш мумкин. Бироқ бу видео кейинчалик ўчирилган.

Акбўкўн Таштанбековнинг вакили МСК йиғинида ижтимоий тармоққа тарқалган видео уч йил олдин олинганини ва бу «турмушдаги келишмовчилик бўлганини» таъкидлаган.

МСК Таштанбековни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берган. Агар Таштанбековнинг айби судда исботланса, у депутатлик мандатидан маҳрум қилиниши айтилган.

31 декабрда суд қарори йўқлиги сабаб Таштанбековга депутатлик гувоҳнома билан кўкрак нишони топширилган.