Охирги суткада COVID-19 юқтирган бир бемор вафот этди

360

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қирғизистонда 10 январь куни 24 соат ичида аввалроқ коронавирус юқтиргани аниқланган бир бемор вафот этганини маълум қилди.

Жами бўлиб, пандемия бошлангандан бери мамлакатда COVID-19 билан касалланган 2819 нафар бемор вафот этди.

Шунингдек, охирги кеча-кундузда коронавируснинг янги 198 ҳолати аниқланди:

  • Бишкек - 136;
  • Ўш - 13;
  • Чуй вилояти - 10 та;
  • Ўш вилояти – 29 та;
  • Талас вилояти – 3 та;
  • Норин вилояти – 1 та;
  • Иссиқкўл вилоятида – 2 та;
  • Жалолобод вилояти - 4 та.

Қирғизистонда пандемия даврида жами 186 065 нафар коронавирус инфекцияси қайд этилган.

Охирги сутка ичида 66 нафар бемор тузалиб, шифохонадан чиқарилди. Умуман олганда, пандемия даврида 180 347 нафар бемор коронавирус билан касалланган.