Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида «Дикий Арман»лақаби билан танилган криминал Арман Жумагелдиев қўлга олинди. Маълумотни Orda.kz нашрига Терроризм билан курашиш бўйича бош штабдан тасдиқлашди.
Маълумотга кўра, махсус операция давомида Жумагелдиев билан бирга уюшган жиноий гуруҳнинг беш аъзоси ушланган. Уларнинг ёнидан тўрт ўқ отувчи қурол ва ўқлар, отилмайдиган қурол ва зирҳли машина топилган.
Жумагелдиев бунгача Туркиядан Қозоғистонга қайтиб, Инстаграм орқали намойишчиларга мурожаат қилган. У «бу тинч митинг эмас, провокация эканини» айтиб, митингчиларга «талабларни аниқ айтиб, ҳукумат билан бир фикрга келишга» чақирган. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда «Дикий Арман» норозилик акцияга қатнашган видеоси тарқалган.
Қозоғистоннинг ички ишлар вазирилигининг маълумотига кўра, ўлка бўйича 3 811 киши қўлга олинди. Шунингдек 26 киши йўқ қилиниб, 26 яралангани айтилди.
Қозоғистоннинг бир қанча шаҳарларида бир неча кундан бери норозилик акциялари бўлмоқда. Митинглар суюлтирилган газнинг қимматлагани сабаб Мангистау вилоятининг Янги-Ўзўн шаҳрида бошланган.
Бир неча кун ичида бошқа шаҳарларда ҳам яшовчилар митингга қўшила бошлаган. Норози томон газнинг нархини арзонлатишдан ташқари ҳукумат истеъфосини талаб қилишган. Шунингдек, Қозоғистоннинг тўнғич президенти Нурсултан Назарбаевни даҳлсизликдан маҳрум қилиш талаби ҳам айтилган.
Натижада норозилик акциялари вақтида Қозоғистон ҳукумати истеъфога кетганю тегишли қарорни президент Касим-Жомарт Токаев қабул қилган.
Токаев Олмаота шаҳрида, Мангистау вилоятидаги, кейинчалик пойтахт Нур-Султон ва Олмаота вилоятида 19-январгача фавқулотда ҳолат эълон қилган. Кейинчалик фавқулотда ҳолат бутун Қозоғистон ҳудудига киритилган.
Токаев Қозоғистондаги вазият сабаб Жамоат хавфсизлик атшкилотига ёрдам сўраб мурожаат қилган. У ўлкада «террор гуруҳлар» тартибсизлик содир қилди деб ҳисоблайди.
Коллектив хавфсизлиги ташкилоти Қозоғистонга «тинчлик ўрнатиш» кучларини юборишини билдирган. Арманистон бош вазири, КХШТнинг жамоат хавфсизлиги кенгаши раиси Никол Пашинян КХШТнинг кучлари «ўлкадаги вазият барқарорлашитирш ва нормаллаштириш мақсадида» чекланган муддатга киритилишини маълум қилган.
Қирғизистон Қозоғистонга 150 ҳарбий, 8 бронетехника ва 11 машина юборадиган бўлди.