Қирғизистон ҳарбийларини Қозоғистонга жўнатишга қарши митинг ўтди

312

7-январда Жогорку Кенеш биноси олдида қозоқ ҳукуматининг илтимоси билан Қозоғистон ҳудудига қирғиз ҳарбийларини киритишга қарши митинг ўтди.

Норозилик акцияга фаоллар бошчилигида умумий 80га яқин одам қатнашди. Митингга чиққанлар «қирғиз-қозоқ қондош» деган шиорларни айтиб туришди.

Сурат: Клооп

Бундан ташқари, улар «Қирғиз қозоққа ўқ отмайди!», «Қирғизистон босқинчи давлат эмас!», «ЖХШТ Қозоғистондан қўлингни торт», «Қирғиз ўқлари учмасин!» деган плакатларни кўтариб чиққан.

Акция иштирокчиси адвокат Нурбек Токтакунов қирғиз ҳарбийларини Қозоғистонга юборишга овоз берганларни «сотқин» деб атаб, Қозоғистондаги вазиятга бошқа давлат аралашмаслиги кераклигини билдирди.

«Биз бундай ҳолатдан неча марта ўтдик, бироқ бошқа давлатларни аралаштирмай ҳал қилдик. Шунинг учун ҳар бир давлатда халқ билан ҳукумат орасида уруш чиқса, ўзлари ҳал қилиб олиши керак. Биз ҳозир аралашсак бошқа ўлканинг манфаатини кўзлаган бўламиз», — деди у.

Митингнинг яна бир иштирокчиси ёзувчи ва журналист Олжобай Шакир Садир Жапаровнинг билдирувини «Россияга ёқиш» деб ҳисоблайди. У Қозоғистон президенти Тўқаевни КХШТдан ёрдам сўраганини қирғиз ҳукумати қўлламаслиги кераклигини билдирди.

«2021-йилнинг баҳорида қирғиз чегарасига сиртдан агрессия келганда ЖХШТ реакция қилмаган. Ўша ватқда Қирғизистонга дунёдан ёрдам бўлмагандан кейин нимага биз қозоқ халқига сотқинлик қилишимиз керак? Тўқаевни КХШТдан ёрдам сўрагани бу қозоқ халқига нисбатан сотқинлик», — деди у.

6-январда вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров давлат раҳбари ва ЖХШТ кенгашининг қарорига кўра, Қирғизистондан Қозоғистонга ёрдам бўлишини айтган.

Шу сабаб Жогорку Кенеш депутатлари Қозоғистондаги вазият бўйича тезкор йиғин ўтказмоқчи эди. Бироқ йиғинга 39 депутат келгани сабаб кворум йиғилмай, мажлис қолдирилган.

7-январда Жогорку Кенеш депутатлари қайта йиғинга тўпланиб, Қозоғистонга 150 қирғиз ҳарбийини юборишга қарор қилди.

Қозоғистондаги вазият

2022-йилнинг 2-январидан бошлаб Қозоғистоннинг бир қанча шаҳарларида норозилик акциялари ўтмоқда. 6-январга ўтар кечаси Қасим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистондаги вазият сабаб Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Унда Тўқаев ўлкада «террор гуруҳлар» тартибсизликлар чиқармоқда деб билдирган.

«Коллектив хавфсизлиги ҳақидаги шартномаги таяниш билан мен бугун Қозоғистонга бу террор хавфини баратаф қилишга ёрдам бериш илтимоси билан ЖХШТ бошчиларига мурожаат қилдим. Аслида бу хавфгина эмас, давлат бутунлигини бузиш», — деган у.

Тўқаев «террорчи гуруҳлар» чет давлатларида жиддий тайёргарликдан ўтиб келганини таъкидлаб, ҳамкорларга мурожаат қилишни ўринли ва замон талаби деб ҳисоблашини айтган.

Ўша куни Арманистон бош вазири, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти раиси Никол Пашинян ЖХШТга аъзоа давлатлар, унинг ичида Қирғизистон ҳам Қозоғистонга тинчликпарвар  кучларни юборишини билдирган.

ЖХШТнинг «тинчлик ўрнатиш кучларни юбориш» кампаниясига ҳозирча уч давлат розилик берди — Арманистон (70 ҳарбий), Тожикистон (200 ҳарбий), Россия (3000 ҳарбий).

6-январдан бошлаб қозоқ ҳукумати митинг уюштирувчиларини «ликвидациялаш» деб аталган «тозалаш» ишларини бошлаган. Олмаота полицияси ўнлаган одамлар ҳалок бўлганини билдириб, буни «антитеррор операция» деб атаган.

Бироқ қозоқ ҳукумати ҳалок бўлган намойишчиларнинг аниқ сонини айтмаган. Ҳукумат фақат қурбон бўлган полиция ходимларининг аниқ сонини айтмоқда — ҳозирда 18 ҳуқуқ ҳимоячиси кўз юмгани маълум.