Президент Садир Жапаров Қозоғистондаги вазиятдан хавотир билдирди

381

Президент Садир Жапаров Жамоат хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзода давлатларнинг лидерлари билан бир неча марта телефонда сўзлашди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, Жапаров 5-январь куни кечда Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев, ЖХШТ раиси, Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Россия президенти Владимир Путин билан ҳам телефонда суҳбатлашган.

Улар Қозоғистондаги вазиятни ва ЖХШТнинг уставига мувофиқ «кризис вазиятни бартараф қилиш бўйича хавфсизликни таъминлашнинг ягона позициясини» муҳокама қилишган.

Суҳбатда Жапаров қўшни ўлкада бўлган қурбонликлар, кўплаган талончиликлар ва бошқа фактлар ҳақидаги маълумотлардан хавотирини билдирган.

6-январга ўтар кечаси Касим-Жомарт Токаев Қозоғистондаги вазият сабаб Жамоат хавфсизлик шартномаси ташкилотига ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Унда Токаев ўлкада «террор гуруҳлар» тартибсизликлар чиқармоқда деб билдирган.

«Жамоат хавфсизлиги ҳақидаги шартномасига таяниб мен бугун Қозоғистонга бу террор хавфини бартараф қилишга ёрдам бериш илтимоси билан ЖХШТ давлатларининг бошчиларига мурожаат қилдим. Аслида бу фақат хавф эмас, давлатнинг бутунлигини парчалаш», — деган у.

Шунингдек Токаев «террор гуруҳлар» чет ўлкаларда жиддий тайёргарликлардан ўтиб келганини таъкидлаб, ҳамкорларга мурожаат қилиш ўринли ва замон талаби деб ҳисоблашини айтган.

Қозоғистондаги норозилик

Қозоғистонда 2 январь куни Мангистау вилоятида суюлтирилган газ баҳосининг қимматлашига қарши норозилик намойишлари бошланди.

Кейин, бир неча кун давомида бошқа шаҳарлар аҳолиси ҳам митингларга қўшила бошлади. Намойишчиларнинг асосий қисми 4 январь куни шаҳарларга чиқа бошлади.

Намойишчилар аввалига газ нархини пасайтиришни, кейин эса амалдаги ҳукумат истеъфога чиқишини ҳамда Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевдан дахлсизликни олиб ташлашни талаб қила бошлади. Намойишчилар  «Шал, кет!» («Чол, кет!») шиорлари билан чиқди.

Норозилик намойишчалари ортидан президент Қосим-Жомарт Токаев Қозоғистон ҳукуматини истеъфога чиқарди. Шунингдек, президент мамлакат ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий қилди.

Намойишчилар ва хавфсизлик ходимлари ўртасидаги асосий тўқнашув Олмаотада бўлиб ўтди. 5 январь куни тушдан кейин намойишчилар Олмаотада шаҳар маъмурияти биносини эгаллаб олди.

Намойишчилар ва хавфсизлик ходимлари ўртасидаги асосий тўқнашув Олмаотада бўлиб ўтди.

Бундан ташқари, намойишчилар Олмаота аэропортини эгаллаб олган, бироқ 6 январга ўтар кечаси расмийлар аэропорт қайтиб олинганини маълум қилган. Кейинроқ тадбиркорлар шаҳардаги энг йирик савдо марказлари талон-тарож қилингани ҳақида хабар беришди.

Шунингдек, 6 январга ўтар кечаси Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев КХШТга аъзо давлатлардан ташкилотнинг мамлакатга тинчликпарвар кучларини юбориши учун ёрдам сўрагани маълум бўлди. Ўша кечаси Арманистон бош вазири ва КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши раиси Никол Пашинян ташкилот Қозоғистонга тинчликпарвар кучларини юборишини маълум қилган.