Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Олмаота шаҳридаги қароргоҳида ёнғин чиқди. Маълумотни «Интерфакс-Казакстан» нашрига Ёнғинга қарши курашиш хизматидан тасдиқлашди.
«ТАСС» нашри митингчилар резиденцияни босиб олганини ёзди.
Бунгача Vlast.kz нашри яна бир неча минг намойишчи резиденция ҳудудига киришга ҳаракат қилаётганини маълум қилган эди.
Шунингдек, норозилик намойишига чиққанлар Олмаота шаҳар маъмурияти биносини босиб олишган.
Аввалроқ, президент Қасим-Жомарт Тоқаев Олмаота вилоятида ва пойтахт Нур-Султонга 19-январгача фавқулодда ҳолат режимини киритган. Фавқулодда ҳолат «фуқаролар хавфсизлигига яралган хавф» сабаб киритилгани айтилган.
Тоқаев Олмаота шаҳрида ва Мангистау вилоятида фавқулодда ҳолат режимини жорий қилган эди. Қозоғистонда чиққан норозилик давом этаётганига тўрт кун бўлди. Шаҳарларда митинг суюлтирилган газнинг нархи қимматлагани сабаб Мангистау вилоятининг Янги-Ўзўн шаҳридан бошланган.
Митинга чиққанлар 2022-йилнинг 1-январидан бошлаб машиналар учун газнинг нархи литрига 120 тенгега (23 сомга) кўтарилганидан норози бўлишган. Уларнинг айтишича, ўтган йилнинг ярмида ёқилғи моддасини 55-60 тенгедан (10-13 сомдан) олишган.
5-январь куни эрталаб Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқиб, бош вазирнинг ваколатлари вақтинча Алихан Смаиловнинг зиммасига юклангани маълум бўлган. Ҳукуматнинг бошқа аъзолари янги таркиб тасдиқлангунча ўз вазифаларини бажаришади.
Ҳукумат истеъфога кетгандан кейин Қозоғистон президенти навбатдаги йиғинини ўтказиб, ҳукумат суюлтирилган газнинг нархига 180 кунликдавлат назорати киритилганини билдирган.
Шу билан бирга Токаев газнинг нархи қимматлагани сабаб норозиликка йўл берилгани учун айб ҳукуматга, энергетика вазирлиги ҳамда «КазМунайГаз» ва «Казакгаз» компанияларига юкланишини қўшимча қилган.
Бироқ, Токаевнинг билдирувларига қарамай норозиликлар давом этмоқда.
Асосий саҳифадаги сурат: Vlast.kz