Талас вилоятида аёлини ўлдиришда гумонланиб унинг эри қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га ВИИБдан билдиришди.
Маълумотга кўра, 29 ёшдаги аёлнинг ўлими ҳақида билдирув 29-декабрда Талас ТИИБга тушган — марҳумнинг жасади ўз уйидан топилган. Воқеа жойига тезкор тергов гуруҳи бориб, аёлнинг жасадида кўкарган доғларни кўришган.
Бу факт Талас ТИИБнинг электрон журналига рўйхатга олиниб, «Тасодифан одам ўлимига соғликка оғир зарар етказиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғаган. Милиция ходимлари гумондор қатори жабрланувчининг 33 ёшдаги куёвини қўлга олган.
Барча ҳолатларни аниқлаш учун суд-тиббий экспертизалар тайинланди. «Турмуш» нашрининг маълумотига кўра, Талас туман суди қўлга олинган фуқарони икки ойга қамоққа олди.
Қирғизистон — аёллар учун Марказий Осиёдаги энг хавфли давлат
Аёлларнинг тинчлик ва хавфсизлик бўйича глобал индекси (WPS Index) рейтингига кўра, Қирғизистон Марказий Осиёдаги аёллар учун энг хавфли давлат деб топилган.
Дунёдаги аёллар учун энг хавфли ўлкалар Афғонистон, Сурия, Яман, Покистон ва Ироқ экани айтилди.
Бош прокуратуранинг маълумоти бўйича, деярлик ўн йил ичида «Одам ўлдириш» моддаси бўйича 762 жиноий иш аёл киши ўлдирилгани учун қўзғалган.
Кўп ҳолларда қотиллик эркак киши томонидан қилиниши аниқланган. Бизнинг таҳлил фемициднинг 75% ўлдирилган аёлга таниш бўлган одам, шериги, қариндоши ёки турмуш ўртоғи томонидан қилинишини кўрсатади. Шундай бўлса ҳам аёлларнинг ҳаётига кўпрок эрлари хавф солган. Аёлларни ўлдириш ҳолатларининг 11% кўчада нотаниш одам томонидан бўлган.
Фемицид эркак аёлдан юқори туради деган ғоядан келиб чиқади, масалан, аёл кишини хусусий мулки қатори кўришдан пайдо бўлади. кўпроқ фемицид стереотип бўлиб қолган гендер ролларга бўйсундиришга мажбурлашда — эркак қандай деса аёл ўзини шундай тутиши керак, шундай кийиниши керак дегандан келиб чиқади.
Сиз ёки сизнинг яқинларингиз зўравонликка учраган ҳолда мурожаат қиладиган кризис марказларининг манзиллари ва телефон рақамлари:
- «Шанс» кризис маркази — Бишкек, Чуй проспекти, 207, 509 кватира, телефон: 0709710320;
- «Сезим» кризис маркази — Бишкек, Табишалиев кўчаси, 3, телефон: 0312512640;
- ОО «Энсан — Диамонд» — Ўш, Ленин кўчаси, 205/105, телефон: 0772328960, 0322222965;
- «Акылкарачач» кризис маркази — Ўш вилояти, Гулчў қишлоғи, Набережная кўчаси, 1, телефонлар: 0555281423, 0776281423;
- «Аруулан» кризис маркази — Ўш, Ленин кўчаси, 205, телефонлар: 0776380777, 0322255608;
- «Ак журок» кризис маркази — Ўш, Ленин кўчаси, 205, телефонлар: 0550231329, 0322245976;
- ОО «Мээрбан» кризис маркази — Ўш, Ленин кўчаси, 312/23, телефон: 0773843461;
- НПО «Тендеш» кризис маркази — Норин, Қирғиз кўчаси, 31/3, телефонлар: 0700257890, 0352250270, 03522295047;
- «Аялзат» жамоат жамғармаси қошидаги «Маана» кризис маркази — Талас, Тагайбаев кўчаси, 274/2, телефонлар: 0557484713, 0342255885;
- «Жаныл Мырза» кризис маркази — Баткен, Сидиков кўчаси, 3, телефон: 0777393077;
- «Каниет» кризис маркази — Жалолобод, Б.Осмонов кўчаси, 113, телефон: 0372255084;
- ОО «Аялзат — развитие женских инициатив» — Қоракўл, Абдрахманов кўчаси, 105-14, телефонлар: 0392251091, 0553835717;
- «Алтынай» кризис маркази, Чолпон-Ота — 0709694550;
- «Мээрман» кризис маркази, Қоракўл — 0706383637;
- Аёлларга ёрдам бериш ва реабилитация маркази «Химая», Қоракўл — 0702223535, 0551733390.