Батукаевни ноқонуний озод қилиш иши: Нориннинг собиқ прокурорининг ҳукми ўзгаришсиз қолди

402
Майрамбек Акматалиев

Бишкек шаҳар суди 16-декабрда «қонундаги ўғри» Азиз Батукаевни ноқонуний бўшатиш бўйича ишнинг фигурантларидан бири Майрамбек Акматалиев ҳукмини ўзгартиришсиз қолдирди. 2020-йилнинг август ойида Свердлов туман суди уни 260 минг сом жаримага тортган.

Акматалиев Норин вилояти прокурорининг собиқ ўринбосари. Батукаев 2013-йили Нориндаги №24 ахлоқ тузатиш колониясидан чиқарилаётганда Акматалиев махсус прокурор лавозимида бўлган.

Акматалиевнинг адвокати Марат Эшперов Свердлов туман судининг қарорига рози бўлмай, суднинг иккинчи инстанциясига мурожаат қилган. У жарима миқдорини 220 минг сомгача камайтиришни сўраган. Бироқ суд унинг илтимосини қаноатлантиришдан бош тортди.

Азиз Батукаевнинг бўшатилиши

Батукаев 2013-йили 9-апрель куни муддатидан олин озодликка чиққан — бу ҳақидаги қарорни махсус тузилган тиббий комиссия билан қатъий режимдаги №24 қамоқхона шифокорлари чиқарган “қонидаги оғир лейкоз касаллиги” деган хулосага таяниб Норин вилояти суди чиқарган.

Батукаев бўшатилиши билан Қирғизистондан чиқиб, Чеченистон пойтахти Грознийга учиб кетган. Батукаев Норин шаҳридаги қатъий режимдаги №24 қамоқда (№4 тергов қамоғи) 2008-йилдан бери қамоқда эди.

У оммавий тартибсизликларни уюштириш, ноқонуний қурол сақлаш каби бир қанча моддалар бўйича Аламудун туман суди томонидан 16 йил 8 ойга озодликдан маҳрум қилинган.

Шунингдек, у 2005-йили Молдовановка қишлоғидаги қамоққа борган депутат Тиничбек Акматбаев билан яна бир нечта амалдорни ўлдирган деб айблаган.

Кўп ўтмай тиббий хулоса қалбаки экани маълум бўлиб, Норин шаҳар суди Батукаевни бўшатилиши ҳақидаги ўз қарорини бекор қилган.

Акматалиевга қандай айб қўйилган?

Ҳукмдаги маълумотга кўра, Акматалиев Батукаевнинг ташхиси бўйича тиббий хулоса «шубҳа туғдирганини» айтиб, ўша вақтдаги бош прокурор Аида Саляновага мурожаат қилган. Махсус прокурор тиббий хулосани қайта текшириш кераклигини айтган.

Бироқ Салянова бу масала бўйича «ҳукуматнинг амалдорлари билан сўзлашганини айтиб, Батукаевни бўшатиш керак» деган. Акматалиев қарши фикр учун Салянова уни «ишдан бўшатиш билан қўрқитганини» билдирган. Шу сабаб Акматалиев тиббий хулосага рози бўлгани айтилади.

Ҳукумат 2019-йилнинг баҳорида Батукаевни ноқонуний бўшатилиши ҳақидаги ишни жонлантирган. Бу собиқ президент Алмазбек Атамбаевни собиқ президентлик ва дахлсизлик мақомидан маҳрум қилишга асос бўлиб, орадан бир неча ой ўтгандан кейин қамоққа олинган. Унга Батукаев иши боғлиқ «Коррупция» моддаси билан айбланган.

Майрамбек Акматалиев 30-майда қўлга тушиб, Биринчи май туман суди унга давлатдан чиқишни тақиқлаган. Кўп ўтмай Акматалиев тергов билан ҳамкорлик қилган.

2020-йилнинг август ойида тергов билан ҳамкорлик қилган 10 айбланувчига 260 мингдан 300 минггача жарима солган. Собиқ бош прокурор Индира Жолдубаева 5 млн сом жаримага тортилган. Алмазбек Атамбаев эса 11 йилга судланган.

Атамбаевнинг суд текшируви Олий судгача етиб, жиноий ишни қайта кўриб чиқиш 2022-йилнинг январь ойига жилдирилган.