Аҳолини коронавирусга қарши эмлов тадбирларини тўлақонли уюштирмагани учун пойтахтнинг Октябрь туманининг ҳокими Мирлан Эшкожоев билан Свердлов туманининг ҳокими Бахтияр Каримшаковга хайфсан эълон қилинди. Бу ҳақда Бишкек мэриясининг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, тўрт туманининг ичидан Октябрь ва Свердлов туманида коронавирусга қарши эмланган фуқароларнинг сони кам бўлган.
Октябрь туманида 121 минг 101 кишининг ичидан 29 минг 807 нафар кишигина эмловдан ўтган.
Свердлов туманида эса 107 минг 587 кишининг 55 минг 203 нафаригина эмловдан ўтган.
Шунингдек, эмлов темпи секин бўлгани сабабли Бишкек мэрияси шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айбек Ибраимовга огоҳлантириш берди.
Қирғизистондаги эмлов
Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги эмлов кампанияси эпидемиологик вазиятга ижобий таъсир кўрсатаётганини, бирорта шаҳар ёки қишлоқ «қизил ҳудудга» кирмаганини таъкидлаган.
Қирғизистон бўйича эмлов кампанияси 2021-йилнинг март ойи охирида бошланган. Аммо аҳолини эмловдан ўтказа бошлаш давлатга Sinopharm Хитой вакцинасининг иккинчи партияси олиб келингандан кейингина, июль ойида бошланган.
Шунга қарамай, мамлакатда эмловнинг кўрсаткичи ҳукумат кутганидек юқори бўлмаган. Буни минкаб ҳам тан олган ва «Қирғизистон эмлов кўрсаткичи бўйича МДХ давлатларининг ичидан охирги ўринда» деб билдирган.
Ҳозирги вақтда мамлакатда қуйидаги вактсиналар мавжуд:
- Sinopharm;
- Pfizer;
- Sputnik Lite;
- AstraZeneca;
- QazVac.
Барча препаратлар билан эмлаш бепул ўтказилмоқда.
Республика штабининг маълумотига кўра, 28-декабрга кўра 8519 киши COVID-19га қарши вакцина олди, унинг ичидан 4 859 нафар киши биринчи дозасини, 3758 киши эса иккинчи дозасини олди.