Ташиевнинг яқин одами Алтинбек Жумаев президентнинг ахборот хизматини бошқаради

284

Давлат раҳбари Садир Жапаров 28-ноябрда президент маъмуриятининг ахборот  сиёсат хизмати етакчиси Нурай Марсни ишдан бўшатди. Унинг ўрнига «7-канал»нинг бош директори Алтинбек Жумаев тайинланди.

Нурай Марс президент маъмуриятининг ахборот сиёсати хизмати раҳбари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент маъмуриятида маълум қилинди.

Давлат раҳбари Садир Жапаров мазкур фармонга 28-ноябрда қўл қўйди.

Нурай Марс бу хизматга шу йилнинг май ойида Галина Байтерек ўрнига келган эди.

Нурай Марснинг ўрнига президент маъмуриятининг ахборот сиёсати хизмати раҳбарлиги лавозимига Алтинбек Жумаев тайинланди.

Алтинбек Жумаев

Алтинбек Жумаев ким?

Алтинбек Жумаев 2010-йилдан бошлаб «7-канал»нинг бош директори — телеканални юридик номи «Канал D» телерадиокомпанияси. Юстиция вазирлиги базасида компаниянинг асосчилари қаторида президент Алмазбек Атамбаев ва унинг «Апрель» жамоат фонди кўрсатилган.

*Юстиция вазирлигида МХДҚ раиси Камчибек Ташиевнинг укаси Казибек Ташиев номига рўйхатга олинган «7-канал» ҳам бор. Бироқ эфирга чиққан «7-канал» «Канал D» телерадиокомпаниясига қарашли.

Жорий йилнинг 12-ноябрида Жумаев Министрлар кабинети раиси Акилбек Жапаровнинг маслаҳатчиси бўлиб тайинланган.

ОАВ маълумотига кўра, у МХДҚ раиси Камчибек Ташиевнинг яқин одами. Шунингдек, уни собиқ спикер Ахматбек Келдибеков билан ҳам алоқаси борлиги айтилади.

Алтинбек Жумаев Садир Жапаровни 2021-йилнинг 28-январида ўтган инаугурациясини ташкилий қўмитасига ҳам кирган.

2017-2018-йиллари Келдибековга қарашли «НурТВ» телеканалини бошқарган. Юстиция вазирлиги базасида телеканалнинг асосчиси қатори Казибек Ташиев, бош директори Залкар Анарбаев кўрсатилган.

«7 канал»

«7-канал» асосчиси қатори кўрсатилган Атамбаев компанияни 2018-йили Майрамкул Мамбеталиевадан 7 млн сомга сотиб олган. 2019-йилнинг август ойида Атамбаев коррупцияда гумонланиб, телеканал Бош прокуратура томонидан қамоққа олинган.

Атамбаев қамоққа олингандан кейин «Канал D» компаниясини собиқ эгаси Майрамкүл Мамбеталиева телеканални суд орқали қайтаришга ҳаракат қилган. Мамбеталиева сотиб-олиш шартномада унинг имзоси қалбакилаштирилганини билдирган. Атамбаевга қарашли «Апрель» телеканали бу ҳаракатни «рейдерлик босиб олиш» сифатида баҳолаган.

Октябрдаги инқилобдан кейин телеканал қамоқдан чиқарилган Садир Жапаров сиёсатини қўллай бошлаган. Бундан ташқари, навбатдан ташқари президентлик сайлови олдидан ташвиқот вақтида «7-канал» биргина Жапаровнинг ташвиқот материалларини эфирга берган. Жапаров штаби «Канал D» МЧЖга умумий 1 млн 300 минг сом ўтказган.

«7-канал» божхона хизматининг собиқ раис ўринбосари Райимбек Матраимов «Коррупцияга» айбдор деб топилиб, жаримага тортилганда уни «оқлашга» ҳаракат қилган. Кўрсатувга Матраимовни танқид қилган бирорта ҳам респондент чақирилган эмас.