27-декабрда ҳукумат уйи олдига назорат-касса мишинага (НКМ) қарши митингга чиққанлар билан биринчи вице-премьер-министр Арзибек Кожошев ва иқтисод ва тижорат вазири Данияр Амангелдиев учрашди.
Амалдорлар норозилик акциясига чиққан тадбиркорларнинг талабларини эшитиб, ўлканинг фискал сиёсатида янги қадамлар ташланиши муҳимлигини айтди.
Арзибек Кожошевнинг айтишича, янги Солиқ кодексини молия вазирлиги ишлаб чиққанини, вазирлик экспертлар билан биргаликда иш олиб бораётганини таъкидлади.
Иқтисод вазири Данияр Амангелдиев коррупцияни бартараф қилиш ва ошкоралик халқнинг талаби эканини таъкидлади.
«Назорат-касса машиналарини киритиш коррупция билан курашишга йўналтирилган. Аппарат ўрнатилгандан кейин солиқ хизмати ходимлари бозорга бормай, савдогарлар билан гаплашиб, пул сўрамайди. Ҳаммасини бир марказ бошқара олади», — деди у.
Бугун 27-декабрда Кемин тумани тадбиркорлари ва «Дордой-Моторс» бозорининг 200дан ортиқ савдогарлари назорат-касса машинаси (НКМ) киритилишига қарши эканликларини айтиб норозилик намойишига чиқишган. Шундай сабаб билан ҳукумат уйи олдида тадбиркорлар ҳам митинг уюштиришди.
Жорий йилнинг 22-23-декабрида ҳукуматнинг назорат-касса машиналарини мажбурий равишда киритиш ташаббусига қарши бўлиб «Таатан» бозорининг савдогарлари, Тоқмоқнинг хусусий тадбиркорлари ва «Дордой» бозорини савдогарлари норозиликка чиқишган.
Аввалроқ Солиқ хизматидагилар ҳозирда «айрим одамлар солиқ қонунларини бажариш ҳақидаги қонун талабларини бутунлай бизнесга босим қатори кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда» деб таъкидлашган.
«Кечаги митингнинг иштирокчилари ўз манфаатларини жамоат манфаатларидан устун қўйиб, атайлаб жамоатчиликни қарши қилиб, адаштириш ҳаракатида экани маълум», — деб билдиришган муассасадан.
Солиқ хизмати билдиришича, НКМ* — бу солиқ жараёнларини рақамлаштириш бўйича лойиҳаларнинг бири.
*Назорат-касса машиналари (НКМ) – банк тўлов карточкалари ва чеклари, электрон ва нақд пуллар орқали хизмат кўрсатиш ва ишларни бажариш ёки савдо операцияларида ўтказилган пул ҳисобларини фойдаланишга йўналтирилган фискал хотира тизими бор техник (аппарат-дастурли) ускуналар.
Муассасадан ҳозирда НКМнинг икки — аппарат ва дастурий турлари фойдаланилаётганини билдиришди. НКМни ўрнатиш бепул — тизим смартфонга, планшетга ва компьютерга жойланади. Сотувчига квитанция бериш учун квитанция чиқарган принтерни сотиб олиш керак.
Янги солик кодекси ва назорат-касса машинаси
Президент Садир Жапаров 6-декабрда «Кичик тадбиркорлик субъектларини қўллаш, зарарли солиқ ва божхона иқлимини тузиш ҳақидаги» фармонни имзолаган. Фармон йиллик даромади 8 млн сомгача бўлган тадбиркорлик субъектларни солиқдан озод қилган. Бироқ фармонга мувофиқ, улар НКМдан фойдаланишга мажбур.
Бу ҳақда иқтисод вазири Данияр Амангелдиев ҳам айтган.
«Агар янги солиқ кодекси кучга кирса, бозор савдогарлари солиқлардан озод қилинади. Асосийси, улар квитанциялардан фойдаланиб, НКМдан фойдаланиши керак. Улар солиқ тўлашмайди. Кичик ва ўрта бизнес тўлиқ ҳимоя қилинади. Яширин савдодан чиқариш керак. Агар даромади 8 млн сомдан ошса, улар бошқа солиқ режими билан ишлашади», — деган у.
Янги солиқ кодекси 2022-йилнинг 1-январидан ишлай бошлайди. Ҳукумат бу бизнесни яширин савдодан олиб чиқиш ва яширин иқтисод даражасини камайтиришга имкон беради демоқда.