Қирғизистонда коронавирусдан бир киши вафот этиб, 46 янги ҳолат қайд этилди

343

Республика штабининг хабар беришича, Қирғизистонда 28-декабрь ҳолатига кўра коронавирусдан бир нафар бемор вафот этган.

Шу билан пандемия бошлангандан бери коронавирус юқтириш оқибатида вафот этганларнинг умумий сони 2798 нафарга етди.

Маълумотга кўра, охирги суткада юқтиришнинг 46 янги ҳолати қайд этилди.

  • Бишкек - 19;
  • Чуй вилояти - 10 та;
  • Ўш вилояти – 4 та;
  • Иссиқкўл вилоятида – 5 та;
  • Жалолобод вилояти – 5 та;
  • Боткен вилояти - 2.

Ўш ва Талас вилоятида COVID-19 инфекциясининг янги ҳолатлари аниқланмаган.

COVID-19 пандемияси бошлангандан бери Қирғизистонда касалга чалинганларнинг умумий сони 184 552га етди.

Республика штаби мамлакат бўйича 179 680 нафар киши вирусдан тузалганини хабар қилди.

Шунингдек,  28 декабрь ҳолатига кўра, коронавирус юқтирган 264 нафар бемор касалхоналарда, 325 киши эса уй шароитида даволанмоқда.

Охирги кеча-кундузда Қирғизистон бўйича 1 миллион 219 минг нафардан ортиқ киши COVID-19 вакцинасининг биринчи дозасини, 1 миллиондан ортиқ қирғизистонлик эса иккинчи дозаcини олган.