Қирғизистонда 26-декабрга келиб коронавируснинг 38 янги ҳолати қайд этилиб, уч киши вафот этди. Шунингдек касалликдан 44 нафар бемор тузалди. Бу ҳақда Республика штабидан билдиришди.
- Бишкек - 23;
- Иссиқкўл вилоятида – 7;
- Чуй вилояти - 2;
- Жалолобод вилояти – 2;
- Ўш вилояти – 2;
- Ўш - 1;
- Боткен вилояти - 1.
Қирғизистонда COVID-19 пандемияси бошлангандан бери касалга чалинган беморларнинг умумий сони 184 477га етди. Давлат бўйича 179 589 киши эса касалликдан тузалди. Пандемия бошлангандан бери коронавирус юқтирган 2 795 киши вафот этди.
Ҳозирда касалхоналарда 279 нафар бемор, уй шароитида эса 327 нафар киши даволанмоқда