Кудайберди Кожобеков ЎшДУнинг ректори хизматига қайтарилди

385
Кудайберди Кожобеков

ЎшДУнинг ишдан олинган ректори Кудайберди Кожобеков қайтадан хизматига қайтарилди. Бу ҳақда таълим вазирлигининг матбуот котиби Самат Тоялиев билдирди.

Тоялиевнинг айтишича, хизмат текширувининг натижасида талабаларнинг «Азаттык» партиясининг тарғибот тадбирига қатнашишига Кожобековнинг алоқаси йўқ бўлиб чиққан. Шу сабабдан Вазирлар қўмитаси 22-декабрда уни хизматига қайтариш ҳақида буйруқ чиқарган.

2021-йилнинг 9-ноябрида вазирлар қўмитасининг етакчиси Акилбек Жапаров ЎшДУнинг ректорини ўқув юртининг талабалари тарғибот ишларига қатнашгани учун хизматдан олинганини билдирган. Кожобековдан ташқари ЎшДУнинг Педагогика, психология ва жисмоний тарбия факультетининг декани Бактибек Муратбаев ва уч ўқитувчиси ишдан бўшатилган.

Шунингдек таълим вазири Болот Купешевга ҳамда Ўшнинг мэри Алмаз Мамбетовга хайфсан эълон қилинган.

Кожобековнинг ишдан олиниши университет ходимларининг ва талабаларининг орасида норозилик яратиб, улар ректорни қўллаш акцияларини ўтказишган.

Шу туфайди 10-ноябрь куни Кожобеков  таълим вазирлиги ишни ўрганиб чиққунга қадар зиўматидан вақтинча четлатилгани айтилган.

«Азаттык»нинг тарғибот тадбиридаги талабалар

3-ноябрда Ўш шаҳрининг марказий майдонида «Азаттык» партияси ташвиқот тадбирини ўтказиб, унга 100дан ортиқ киши қатнашган. Ўша куни ижтимоий тармоқларда тадбирга «Ўш давлат университетининг Педагогика, психология ва жисмоний тарбия факультетининг талабалари қатнашмоқда» деган маълумот тарқаган эди.

Ўшанда воқеа жойига борган журналист Идирис Исаков учрашувга келганлардан улар қайси университетнинг талабалари эканини сўраган. Уларнинг айримлари ЎшДУнинг, айримлари ЎшТУнинг талабалари эканини тасдиқлашган. Шунингдек талабалар уларни марказий майдонга ўқитувчилар ва декан олиб келганини билдиришган.

Ўша куни Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси тергов бошлаган. ЎшДУ эса икки ўқитувчисига хайфсан эълон қилиб, Педагогика, психология ва жисмоний тарбия факультетининг деканига огоҳлантириш берган.

Ўш шаҳар ИИБи факт бўйича «Маъмурий ресурсни суиистеъмол қилиш» моддаси билан очилган судгача терговнинг асносида 15 талабани ва саккиз ўқитиувчиси тергов қилинган.

Ўшанда «Азаттык»нинг номзоди, экс-депутат Жилдизкан Жолдошова Ўш шаҳридаги тарғибот тадбирида қонун бузарлик бўлмаган деб билдирган.

Шунингдек Жолдошова тарғибот тадбирига тадбирларни ўқитувчилар олиб келганини аниқлаган суриштирувчи журналист Идрис Исаковни «бировнинг буйруғини бажарди», «нотўғри маълумотни айтди» деб айблаган.

Шунга қарамай Ўшнинг милицияси тадбирга қатнашган талабалар балоғатга етмаганлар бўлганини аниқлаган. Тергов тугаб, судга юборилган эди.

«Азаттык» партияси 28-ноябрдаги парламент сайловида 5%лик тўсиқдан ўтмаган.