Қирғизистонда коронавирусдан уч бемор вафот этди, 38 янги ҳолат қайд этилди

Қирғизистонда 26-декабрга келиб коронавируснинг 38 янги ҳолати қайд этилиб, уч киши вафот этди. Шунингдек касалликдан 44 нафар бемор тузалди. Бу ҳақда Республика штабидан билдиришди.

  • Бишкек - 23;
  • Иссиқкўл вилоятида – 7;
  • Чуй вилояти - 2;
  • Жалолобод вилояти – 2;
  • Ўш вилояти – 2;
  • Ўш - 1;
  • Боткен вилояти - 1.

Қирғизистонда COVID-19 пандемияси бошлангандан бери касалга чалинган беморларнинг умумий сони 184 477га етди. Давлат бўйича 179 589 киши эса касалликдан тузалди. Пандемия бошлангандан бери коронавирус юқтирган  2 795 киши вафот этди.

Ҳозирда касалхоналарда 279 нафар бемор, уй шароитида эса 327 нафар киши даволанмоқда