Бишкек: Ўқ отишгача етган муштлашувда гумонланганлар қўлга олинди

417

Бишкек шаҳар ИИББнинг матбуот хизмати «Клооп»нинг мухбирига 22-декабрда шаҳарда ўқ отиш ва муштлашув уюштиришда гумонланганлар қўлга олинганини билдирди.

Милициянинг маълумотига кўра, Эркинлик бульваридаги гуруҳ одамларнинг муштлашуви ҳақидаги билдирув 22-декабрда тушган. Воқеа бўлган ерга милиция ходимлари бориб, воқеа жойида газ-травматик тўпончанинг уч ва ов милтиғининг уч гильзасини топишган.

Мазкур факт маълумотни қайд қилиш журналига «Безорилик» моддаси билан рўйхатга олинди.

Қидирув амаллари вақтида милиция тарафидан муштлашувда гумонланган олти киши қўлга олинган.

Милиция ходимлари қўлга олинганлардан «Сайга-12» қуролини ҳам топиб, экспертиза тайинланган. Гумонланувчилар Бишкек шаҳар ИИББнинг вақтинча ушлаб турилувчи изоляторига киргизилди. Қолган шубҳалилар қидирилмоқда.