Солиқ хизмати: Ихтиёрий патент қисман, мажбурийси тўлиғи билан бекор қилинади

438

Давлат солиқ хизмати етакчисининг ўринбосари Бекболот Алиев 24-декабрдаги матбуот анжуманида янги Солиқ кодекси кучига киргандан кейин қандай ўзгартиришлар киришини айтиб берди.

Алиев, асосан солиқ идораси солиқ солишнинг бир неча режимини бекор қилганини билдирди — келишув режими ва мажбурий патент.

Аммо муассасанинг етакчи ўринбосари мажбурий патент билан бирга ихтиёрий патент ҳам бекор қилинадими-йўқми аниқ айтани йўқ.

Солиқ хизматининг матбуот хизмати «Клооп»га мажбурий патент тўлиғи билан, ихтиёрий патент эса қисмангина бекор қилинишини тасдиқлади.

«Ҳозирги амалдаги кодексга кўра, ихтиёрий патент бўйича  ставканинг икки тури бор — ҳусусий тадбиркорлик ва якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғулланганлар учун патент бекор қилиниши мумкин. Якка тартибда меҳнат қилганларнинг патентининг турлари фаолият йўналиши кўрсатилган қисми қисқартирилади», — деб таъкидлашди матбуот хизматидан.

Янги Солиқ кодексида ҳам солиқ шартномаси бўйича фаолият кўрсатилмаган.

Муассасадан тушунтирилишича, асосан бундай режимни Иссиқкўлдаги коттежлар, кафе ва ресторанлар фойдаланиб келган.

Янги Солиқ кодекси кучига киргандан кейин улар қайси тартиб билан ишлашини ўзлари танлашади.

Янги Солиқ кодексини парламентнинг олтинчи чақирилиши 22-декабрдаги охирги йиғинида қабул қилган. Янги кодексни 83 депутат қўллаб, иккигина халқ депутати қарши овоз берган.

Вазирлар қўмитаси Солиқ кодексининг келажакдаги янги таҳририни биринчи марта 2021-йилнинг июлида муҳокама қилган. Лойиҳам бир неча бор жамоатчиликнинг ва бизнес вакилларининг танқидига учраган.