Боткен вилоятининг Қадамжой туманида 61 ёшдаги аёл шафқатсиз калтакланиб касалхонага тушди. Боткен вилоят ИИБнинг матбуот хизматидан жабрланувчининг қариндоши калтаклаганини билдиришди.
Маълумотга кўра, жабрланувчи гумондорнинг янгаси бўлади — улар Қадамжой туманининг Бирлик қишлоқ ҳудудига қарашли Сур қишлоғининг турғунлари.
30 ёшдаги турғун 18-декабрда янгасини Айдаркен шаҳридаги бозордан чиқаётганда «уйингизга етказиб қўяман» деб алдаб, Айдаркен — Сох авто йўлида аёвсиз калтакланган.
Бунинг сабабини у «менинг онамни фолбин, имомларга иситма-совутма қилиб, сен ногирон қилиб қўйгансан» деб билдирган.
Милиция «Безорилик» моддаси билан судгача тергов бошланди. Гумонланувчи вақтинча ушлаб турилувчи жойга киргизилди.
Бу орада ижтимоий тармоқларда жабрланувчи пенсионернинг суратлари тарқамоқда. Айримлар у «тожик фуқаролари тарафидан калтакланган» деб ёзишмоқда. Боткен вилоят ИИБдан мазкур версия ҳақиқатга тўғри келмайди деб таъкидлашди.