Қирғизистонда 22-декабрга келиб коронавирусдан бир киши вафот этиб, касалликдан 48 бемор тузалди. Юқтиришнинг 51 янги ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Республика тезкор штаби маълум қилди.
Республика штабининг хабар беришича, бир суткада CОВИД-19 билан касалланган бир бемор вафот этган.
- Бишкек - 18;
- Чуй вилояти - 5 та;
- Ўш - 1;
- Жалолобод вилояти – 10 та;
- Ўш вилояти – 10;
- Иссиқкўл вилоятида – 4 та;
- Боткен вилояти – 1 та;
- Норин вилояти - 1.
COVID-19 пандемияси бошлангандан бери мамлакатда касалга чалинганларнинг умумий сони 184 319га етди. Қирғизистон бўйича 179 400 киши вирусдан тузалди. Коронавируснинг умумий 2 787 нафар киши вафот этди.
Ҳозирда 295 нафар бемор касалхонада, 345 киши эса уй шароитида даволанмоқда.
Шунингдек, 22-декабрга келиб 9 370 нафар киши COVID-19га қарши вакцина олди, уларнинг ичидан 4 455 нафари биринчи дозасини, 4 915 киши эса иккинчи дозасини олди.