Республика штабининг хабар беришича, Қирғизистонда охирги суткада коронавирус юқтирган икки нафар бемор вафот этди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги шу билан пандемия бошлангандан бери коронавирус инфекцияси туфайли жами 2786 нафар кишининг ўлими қайд этилганини билдирди.
Шунингдек, штаб маълумотларига кўра, охирги кеча-кундузда коронавируснинг янги 51 ҳолати аниқланган.
- Бишкек - 14;
- Чуй вилояти - 16 та;
- Ўш - 1;
- Жалолобод вилояти – 9;
- Ўш вилояти – 3 та;
- Иссиқкўл вилоятида – 5 та;
- Боткен вилояти - 3.
Шу билан Қирғизистонда пандемия даврида умумий 184 269 нафар киши коронавирус инфекцияси юқтиргани қайд этилган.
Бундан ташқари, 21 декабрь ҳолатига кўра, Қирғизистонда 303 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда. Яна 345 нафар киши уй шароитида даволанмоқда.
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, охирги суткада 41 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилган.