Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ўғли Сеид Атамбаев МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевнинг суратига жавобан, ўз фарзандлари билан тушган суратини эълон қилди.
Икки кун аввал махсус хизматнинг етакчиси Фейсбук саҳифасига Жалолободдаги ота-онасининг уйида набираси Алмир билан тушган суратини эълон қилган эди.
Отаси қамоқда ўтирган Сейид Атамбаев бунга муносабат билдирди.
«Ўта таъсирли сурат! Ташиев набирасини қандай меҳр, ғамхўрлик билан олдига олиб ўтирибди, ростини, самимий айтганда, ҳар биримиз ота, бобомиз! Менинг болаларим ҳам яхши кўрган бобоси йўқ катта бўлишмоқда, унинг меҳрисиз, шафқатисиз ўсишади шекиллик. Роситини айтсам, соғинишмоқда», — деб ёзди у Фейсбук саҳифасига.
Сеид Атамбаев Аламудун сайлов округида ҳаммадан кўп овоз олиб, парламентнинг еттинчи чақирилишига ўтган. Аввалроқ у отасининг КСДП партиясини бошқараётган эди.
Атамбаев нима учун қамоқда?
Президент Сооронбай Жээнбековнинг даврида Алмазбек Атамбаевга жами бўлиб беш жиноят иши қўзғалган. У Қўйтош воқеаси, «қонундаги ўғри» Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиши, Бишкекдаги «Қалис-Ордо» массивидаги мактаб қуришда ва ИЭМни модернизациялашдаги коррупция, Қўй-Тошдан ноқонуний ер* олиш билан боғлиқ ишларнинг фигуранти.
*Кейин Қўйтош ишига алоқадор икки иш бирлаштирилган.
2020-йилнинг июнь ойида собиқ президент Азиз Батукаевни бўшатиш иши бўйича 11 йилга судланган. Аммо 2020-йилнинг ноябрь ойида Олий суд аввалги инстанцияларнинг ҳукмларини бекор қилиб, ишни қайта кўриб чиқишга жўнатган эди.
Аммо, яқиндагина собиқ прездиентга янги жиноят ишлари қўзғалган. Унга 2020-йилнинг октябрь воқеаларида оммавий тартибсизлик уюштириш шубҳаси билан жиноят ишлари қўзғалган. Унга 2020-йилнинг октябрь воқеаларида оммавий тартибсизлик уюштиришда гумонланаётгани ҳақида маълумот топширилган. Шунингдек у 2016 йили Туркиянинг 10 нафар фуқаросига Қирғизистон фуқаролигини ноқонуний беришда айбланмоқда.
Атамбаевнинг адвокатлари эса собиқ президентга нисбатан қўзғалган жиноий ишларнинг ҳисобини ҳам тополмай қолишганини айтишмоқда.
«Мен адвокат қатори ҳисобини ҳам йўқотиб қўйдим. Атамбаевни айблов маъно-моҳиятини ҳам йўқотди. Бу ерда тергов зарурати эмас, сиёсат бўлмоқда», — деб ҳисоблайди адвокат Замир Жоошев.