Бишкек: Болаларнинг сут ошхонасида деярлик бир ойдан бери сут йўқ бўлмоқда

327

Ижтимоий тармоқларда Шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли Болаларнинг сут ошхонасида деярлик бир ойдан бери сут йўқ бўлаётгани айтилди.

Она ва болани ҳимоя қилиш миллий марказининг харидлар бўлими етакчиси Салтанат Султангазиева таъминотчиларнинг хизмат кўрсатишдан бош тортгани сабаб Болаларнинг сут ошхонасида сут йўқ бўлаётганига деярлик бир ой бўлганини тасдиқлади.

Унинг айтишича, тендерни ютган ишхоналар сутни бир марта олиб келгандан кейин хизмат кўрсатишдан бош торта бошлаган.

«Улар [етказувчилар] бошида рози бўлишади, аммо келишув тузишга келганда рози бўлишмаяпти, чунки у ерга ҳар куни сут олиб келиши керак. Сут муздек ҳолатла етказилиши керак, бир молнинг сути бошқа молларники билан аралашмаслиги керак», — деб тушунтирди Султангазиева.

Унинг қўшимча қилишича, Она ва болани ҳимоя қилиш маркази сут билан таъминлаш бўйича янги тендер эълон қилиб, бу сафар таъминотчиларнинг барча талаб-истаклари ҳисобга олинган.