Талгарбеков: Асқар Ақаев Москвага кетди. Ундан Қумтўр бўйича айбнинг бари олинди

366

Қочқин президент Асқар Ақаевнинг тергови тўлиқ тугади. У кеча, 19-декабрда Москвага қайтиб кетди. Бу ҳақда «Клооп»га унинг сафдоши, ҳукумат раҳбарининг собиқ аппарати етакчиси Бекболот Талгарбеков билдирди.

Асқар Ақаев.

Талгарбеков тахтдан қулатилган президентга қўйилган айбнинг бари олинганини, энди у Қирғизистонга тинч келиб, кета олишини айтиб берди. берди.

«Тергов тугади. Сўроқ вақтида унинг Центеррада битта ҳам акцияси йўқ экани, бирор тийин ҳам олмагани аниқланди. Энди Ақаев учун йўл очиқ. У ҳозирда жуда кўп ишлаб, хатто пулли Ломоносов мукофотини олди. Агарда муҳим ишларини тугатса, албатта, Қирғизистонга қайтади», — деди Талгарбеков.

17-декабрда Талгарбеков Асқар Ақаев Қумтўр иши бўйича гувоҳ қатори сўроқ бераётганини, шу билан тергов натижаланишини айтган эди.

Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Ақаев Бишкекка 14-декабрда учиб келган.

Ақаев Қирғизистонга иккинчи марта келиб кетди. Биринчи сафар давлатга орадан 16 йил ўтгандан кейин 2021-йилнинг 2-августида келган эди.