Қирғизистонда МХДҚнинг академияси очилади

380

Президент администрацияси Қирғизистонда МХДҚнинг академияси тузилишини маълум қилди. Ўқув юрти генерал-лейтенант А.К. Бакаев номидаги Кадрларни касбий қайта тайёрлаш ва квалификациясини ортириш институтининг базасида очилади.

Сурат: Султан Досалиев

МХДҚнинг барча таълим фаолияти бунга қадар ҳам мазкур институтнинг базасида олиб борилган.  Институт 2011-йили ишлай бошлаган.

Қирғизистонда бўлажак давлат ходимлари ва ҳуқуқ тартибот ходимларини тайёрловчи ихтисослашган ўқув юртлари бор. Масалан, ИИВ академияси, юракадемия, дипакадемия, президентга қарашли давлат бошқаруви академияси, қуролли кучларнинг ҳарбий институти ва бошқалар.