Қирғизистон чегара хизмати Афғонистонга нефть экспорт қилинаётгани ҳақидаги маълумотни инкор қилди

342

Қирғизистон МХДҚнинг чегара хизмати Қирғизистон Афғонистонга ёқилғи мойи экспорт қилмоқда деган  маълумотни рад этди. Шунингдек, чегара хизмати Қирғизистон ва бошқа давлатлардан нефть экспорт қилиниши ҳақидаги маълумотни «фейк» деб атади.

Чегара хизматининг баёнотида Қирғизистон ҳукумати 2021-йилнинг 1-мартида Евросиё иқтисодий иттифоқининг божхона ҳудудидан ташқари ёқилғи мойи, нефть маҳсулотларини олиб чиқиш тақиқлангани эслатиб ўтилган. Афғонистон мазкур иттифоққа кирмайди.

Тақиқлаш бўйича қарор «ички бозорда нефть ва нефть маҳсулотлари нархини барқарорлаштириш мақсадида» қабул қилинган. Таъкидланишича, чеклов ички бозор тўлдирилгунча ёки Евросиё иқтисодий иттифоқининг нефть ва нефть маҳсулотларининг умумий бозори шакллангунга қадар бўлади.

Афғонистонга нефть эскпорт қилиш

Афғонистоннинг Pajhwok Afghan News ахборот агентлиги 15-декбарда Қирғизистондан Афғон юртига ёқилғи мойи экспорт қилинаётганини ёзган.

Афғон нашрининг скриншоти.

Маълумотда импорт давлатнинг шимолидаги Кундуз провинциясининг афғон-тожик чегарасига яқин жойлашган Шерхан-Бандар қишлоғи ва дарё порти орқали келаётгани айтилган.

Давлатнинг Савдо-саноат палатаасининг етакчиси Кундуз Матин Юсафзай эса охирги 10 йилда биринчи марта ёқилғи мойи импорт қилинаётганини айтиб, Шерхан Бандар орқали келган импорт ёқилғи мойининг баҳосинигина туширмай, портнинг даромадига ҳам ижобий таъсир қилишини таъкидлаган.

Қирғизистон нефтетрейдерлар ассоциациясининг етакчиси Канатбек Эшатов «Клооп»га ҳозирча маълумотни аниқлаш имкони бўлмаётганини билдирган.

«Бизнинг ассоциацияга кирган компанияларнинг баридан сўраб чиқдик. Уларда ҳам маълумот йўқ. Қайси компания жўнатганини аниқлаяпмиз», — деган Эшатов.

 Ёқилғи мойи нархининг қимматлаши

Қирғизистоннинг нефтетрейдерлар ассоциация октябрь ойида нима сабабдан ёқилғи мойининг баҳоси кескин турда кўтарилиб кетганини айтиб берган.

Уларнинг маълумоти бўйича, бу Қирғизистон ёғилғи ва мойловчи мойларни импорт қилиб келган Россиянинг заводларида сотиб қиймати қимматлагани сабаб бўлмоқда.

Ўз навбатида Россиядаги заводларда баҳонинг ўсишига эса икки сабаб асос бўлган:

  • Қозоғистон ички бозоридаги бензин дефицитинг олдини олиш учун Россия заводларидан 150 минг тонна нефть сотиб олган;
  • Россиянинг икки йирик заводи режаланган йиллик таъмир учун ёпилган.

Нефтетрейдерлар нархнинг ўсишини биринчи марта айтаётгани йўқ. Аввал айтилганидек, заводлар баҳонинг қимматлагани ва йилдан-йилга мамлакат истеъмол қилган нефтнинг кўлами ўсиши сабаб бўлмоқда.

13-декабрда Боткен вилоятининг Самаркандек қишлоқ ҳудудида оғир юк ташувчи машиналар тасвирга олинган видео тарқаган. Унда маҳаллий аҳоли машиналар Тожикистондан контрабанда ёқилғи мойини «ташиб келмоқда» деб тахмин қилишган.

Аммо МХДҚнинг Чегара хизмати Тожикистондан Қирғизистонга контрабанда йўли билан нефть маҳсулотлари «ташилмоқда» деган маълумотни инкор қилган. Идора ижтимоий тармоқларда тарқаган видеони фейк деб атаган.

Асосий саҳифада иллюстратив сурат