«Антошка»даги портлаш. Суд кафе эгасини айбдор деб топди, аммо пробация бўйича озод қилди

392
Сурат: Анна Капушенко / Клооп

2019 йилнинг ноябрида Бишкек шаҳридаги «Антошка» кафесида портлаш содир бўлган эди. Унинг оқибатида бир киши вафот этиб, 15 киши жабрланган.

Орадан уч йил ўтгандан кейин 2021-йилнинг 5-ноябрида Биринчи май туман суди мазкур иш бўйича кафе эагсига нисбатан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда «Клооп»нинг журналистига суднинг матбуот хизматидан хабар қилинди.

Ҳукмга кўра, суд кафенинг эгаси Абдил Карипбековни «Ёнғин хавфсизлигининг қоидаларини бузиш» (Жазо кодексининг эски таҳрири) моддаси бўйича айбдор деб топиб, 2,5 йилга жазо қўлланди.

Аммо суд уни пробация назорати ҳақидаги модданинг асосида эркинликка чиқарди. Мазкур назоратда у бир йил бўлади,

Бундан ташқари Карипбеков икки жабрланувчига маънавий компенсация қатори 50 минг сомдан тўлаб берди.

«Антошка»даги портлашдан ҳалок бўлган қиз кафенинг ходими бўлган. Ўшанда ИИВ кафеда газ баллон портлаганини билдирган. Бу воқеадан кейин давлат идоралари Бишкекдаги тез овқатланувчи жойларни ёнғин хавфсизлигининг сақланиши текшира бошлаган.