Бишкекдаги бир йўналишдаги маршруткалар ўрнига Токтобубу Оргалчага тегишли фирманинг автобуслари кирди

336

Бишкек мэрияси «Жазада-Транс» МЧЖи билан ҳамкорликни тўхтатди. Бунга компания масъулияларини бажармагани ва №206 йўналишнинг иши қаноатлантирмагани сабаб бўлган. Бу ҳақда муниципалитетнинг матбуот хизмати билдирди.

Мэриядан таъкидланишича, «Мурас-Ордо» массивининг яшовчилари ҳам №206 маршрутидан шикоят қилиб мурожаат қилишган.

«Юқорида айтилган кичиавтобуснинг ёпилиши сабабли, шошилинч тарзда, танлов ўтказулгунга қадар 3 ойлик муддатга №41 автобус қатнови («Мурас-Ордо» массиви – Ўш бозори) тузилиб, у “Шидир Жол Кей Джи” МЧЖга тасдиқланди. Келишувга қўл қўйилди», — деб айтилади муниципалитетнинг билдирувида.

Шаҳар мэриясининг маълумотига кўра, ҳозирда линияга 7 автобус чиқмоқда. Жами бўлиб мазкур жамоат транспортнинг 10таси линияга чиқади.

«Шидир Жол Кей Джи»нинг асосчиси бўлиб тадбиркор Токтобубу Оргалча ҳисобланади. Компания йўловчи ташиш бўйича ишлайди.

Бу компания ОАВларда бир неча бор тилга олинган. Масалан, 2020-1илнинг октябрида журналистлар бу компаниянинг автобуслари ўша вақтда ҳокимиятга интилган Садир Жапаровнинг тарафдорларини ташиб юрганини кузатишган.

Бундан ташқари kaktus.media’нинг маълумотига кўра, президентнинг турмуш ўртоғи Айгул Жапарованинг фонди маршрут таксиларнинг ҳайдовчилари иш ташлаган вақтда бишкекликларни ташиш учун «Шидир Жол Кей Джи»дан автобусларни ижарага олган. Ўшанда компаниянинг ўзи фонд уларга фақат автобусларга ёқилғи мойи қуйиб берганини айтишган.

Шунингдек, Оргалча ўтган парламент сайловида «Альянс» партияси билан қатнашган. Дастлабки маълумотлар бўйича, парламентга Жанар Ақаев ўтаётган бўлган, аммо МСК 15-декабрда гендер квотаси сабабли бўлимда сайловнинг низомини ўзгартирган. Янги қоидага кўра, мандат Ақаевнинг ўрнига Токтобубу Оргалчага ўтмоқда.