ОАВ: Қирғизистон Centerra’ни конда киберхавфсизликни бузгани учун судга берди

335

Қирғизистон Канаданинг Centerra Gold Inc. компаниясини Қумтўр конидаги киберхавфсизликни ва ходимларнинг ҳуқуқларини бузгани учун судга берди. Бу ҳақда Mining Weekly нашри ёзди.

Қумтўр коннинг карьери. Сурат: президентнинг матбуот хизмати

Уларнинг маълумоти бўйича, даъво аризасида жорий йилнинг май ойида ҳукумат конга вақтинча сиртдан бошқарувчи тайинлашидан олдин, Centerra фойдаланувчилар ва администраторларнинг «Қумтўр»нинг компьютерларига киришига тўсиқ қўйгани айтилади.

Нашрнинг қўшимча қилишича, бундан кейин МХДҚ бу факт бўйича жиноят ишини қўзғаган.

«Centerra’нинг бу қадами бизнинг ходимларнинг ҳақларини ҳамда хавфсизлигини жиддий бузиш билан Қирғизистон қонунларини назарга илмаслик ҳисобланади», — деб ёзади Mining Weekly газетаси «Қумтўр Голд Компани»нинг ишчилар профсоюзининг етакчиси Қалисбек Риспаевнинг айтганларини келтириб.

Centerraнинг ўзида Қирғизистоннинг ҳукумати конни «босиб олиш» фактидан жамоатчиликнинг эътиборини буришга ҳаракат қилмоқда деб ҳисоблашади.

«Қирғизистоннинг ҳукумати ҳозир ҳам “Қумтўр” конига яширин полиция жўнатиб, уни босиб олган фактидан эътиборни буришга ҳаракат қилмоқда. Биз бунгача ҳам айтганимиздек, давлат идоралари “Қумтўр”нинг айрим ходимларининг компьютерларини ҳамда кодларини конфискация қилиб тортиб олганда, Centerra’нинг глобал IT-тизими ташкилотнинг глобал IT-инфраструктурасини ҳамда маълумотларининг яхлитлигини сақлаш учун қўлланувчиларнинг кириш имконига чеклов қўйган. Коннинг хавфсизлик тизими жабрланмаган», — деб Канада компаниянинг вакиллари mining.comга айтиб беришди.

«Клооп» минкабдан бу бўйича изоҳ сўраганида у ердан кейинчалик жавоб беришни ваъда қилишди.

Centerra тизимни ўчирганми?

Қумтўрнинг атрофидаги жанжал ва конни ўзининг шўъба «Қумтўр Голд Компани» компанияси орқали ишлатаётган Канаданинг Centerra Gold Inc. компанияси билан қирғиз ҳукуматининг ўртасидаги суд текширувлари давом этаётганига ярим йилдан ошди. 17-майда депутатлар «Қумтўр Голд Компани»га ташқи бошқарув киргизиб,  у ерда Centerra’нинг директорлар кенгашининг собиқ аъзоси Тенгиз Бўлтурукни бошчи қилиб тайинлаган.

Сenterra Gold Inc. қирғиз ҳукуматининг ҳаракатларига жавоб қилиб, Қирғизистон ҳукуматига қарши арбитражнинг мажбурий текширувини илгари сурган. Компания ҳукуматнинг ҳаракати тарафларнинг ўртасидаги келишувларни бузади, қирғиз ҳукумати бунга қадар масъулиятларни бузиб, «конни зўрлик билан босиб олди» деб ҳисоблайди. Шунингдек, улар Бўлтурукни судга беришган.

Май ойининг ўртасида Бўлтурук 15-майда Centerra «Қумтўр»нинг фаолиятини таъминлаган дастурларнинг барига кириш имкониятини масофадан тўсиб қўйганини билдирган.

«Компютерь тизимининг бари инсталляцияланиб, Шимолий Америкада жойлашган “булут”га ўтказилган. Бухгалтерия, харидлар, техник ишлар, геологик маълумот базаси ўша ерда сақланар эди, идорада ва конда ҳеч нарса йўқ эди. Захира тизими созланмаган. Бу атайлаб қилинганми-йўқми билмайман. Бу процессни канадалик Пол Янг бошқарган. Бундан бир ярим йил аввал бари четга чиқариб кетилган. Мана шу нарса бу компаниянинг салбий ери бўлган», — деган у.

Бундан ташқари, унинг айтишича, Канада компанияси руда қазиб олинадиган очиқ карьер томонлари ҳолатини ва музликлар ҳаракатини кузатиш тизимларини ўчириб қўйган. У буни ходимларнинг ҳаётини хавф остига қўювчи «қўпол ҳаракат» деб атади. Унинг сўзларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари бу масалани текшириши керак.

Аммо кейин Centerra Gold компаниясининг президенти ва ижрочи директори Скотт Перри Бўлтурукнинг айтганларини инкор қилган. Унинг айтишича, компания хавфсизлигига «доимо алоҳида эътибор қаратган». Конда ҳукуматнинг ташқаридан бошқарувчиси пайдо бўлгунга қадар «барча асосий хавфсизлик, мониторинг ва эксплуатация тизимлари талабга лойиқ ишлаб турган».

«Тасаввур қилиш қийин, аммо давлат идоралари “Қумтўр”нинг айрим ходимларининг компьютерларини мусодара қилиб, кодларини тортиб олишганда, глобал IT-инфраструктурасининг яхлитлигини сақлаб қолиш мақсадида Centerra Gold барча қўлланувчиларнинг кириш имкониятини чеклаб қўйган. Марказий тизимга кириш чекланган бўлсада, коннинг хавфсизлик тизимлари, жумладан, алоҳида шахта деворлари ва музликларни мониторинг қилиш тизимлари кутилганидек ишлашда давом этмоқда ", деди у июль ойида компания хавфсизлиги» ҳар доим устувор аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.