Садир Жапаров: Менинг жамоам давлат тизимида жиддий ислоҳотларни амалга оширишга ҳаракат қилмоқда

327

Президентнинг матбуот хизмати 15-декабрда Садир Жапаров Қирғизистоннинг давлат мустақиллиги ҳақидаги декларацияга қўл қўйилган кундан бошлаб ўтган 31 йилнинг муносабати билан Давлат тарихий музейида давлат қабули уюштирганини маълум қилди.

Садир Жапаровнинг тарих музейидаги давлат қабули. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Қабулда Жапаров «Яқин 5 йил давомида давлат сиёсати янги Қирғизистонни қуришга йўналтирилади» деб билдирди. Унинг айтишича, бу сиёсат фуқароларнинг ишончини, бирлигини ортиришга, фаоллик, ижодкорлик имкониятини юқорилатишга, шунингдек ҳаёт сифатини яхшилашга, ҳуқуқларининг ҳимоясини таъминлашга қаратилади.

Жапаров президент ва ижро ҳукуматининг бошчиси қатори Қирғизистоннинг ҳар бир фуқаросининг олдида масъулиятни ҳис қилишини қўшимча қилди.

«Шу сабабдан менинг жамоам давлат тизимида ва иқтисодда структуравий йирик ислоҳотларни амалга оширишга уринмоқда», — деди у.

Шунингдек, президентнинг айтишича, министрлар кабинетининг янги таркиби, Қирғизистон тарихида биринчи бор маъмурия аралашувга йўл бермай, 28-ноябрда Жогорку Кенешга адолатли ва тоза сайлов ўтказди.

Жапаров давлатнинг ташқи сиёсати ҳақида ҳам фикрини айтиб, қўшнилар билан ҳам, стратегик ҳамкорлар Россия, Туркия ва Хитой билан ҳам ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ташқи сиёсатнинг приоритети эканини айтди.

Эълон қилинган суратда кўриниб турганидек, расмий қабулга минстрлар кабинетининг аъзолари, шунингдек таниқли сиёсатчилар таклиф қилинган. Орасида «Ата Мекен» партиясининг лидери Ўмурбек Текебаев, собиқ президентлар Роза Отунбаева, Сооронбай Жээнбеков ҳамда МСКнинг етакчиси Нуржан Шайлдабекова ҳам бор.