14-декабрда Бишкекда Бош прокуратуранинг ва Давлат рўйхатга олиш хизматининг ишчилари коррупцияда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»нинг ахборот манбалари билдирди.
Шу билан бирга Бишкек машина қуриш заводининг ходими ҳам қўлга олингани хабар қилинди. Улар МХДҚнинг ТИЗОсига киргизилди.
Ахборот манбасининг билдиришича, қўлга олингандар Сўқулуқ туманидаги машина қуриш заводига тегишли ер участкаларини ноқонуний ажратишда* гумон қилинмоқда. Бу ерлар кейин 600 минг доллардан ортиққа сотилган.
*Ер участкасини ажратиш деб ернинг эгаси тегишли келишувлар асосида ўз участкасини бошқаларга ўтказиб беришга айтилади.
Манбанинг қўшимча қилишича, 15-декабрда суд йиғини бўлиб, унда қўлга олинганларнинг эҳтиёт чораси аниқланади.