Айсулуу Тинибекова Боткен вилоятига борди, уни вилоят раҳбари қабул қилди

428
Абдикарим Алимбеков ва Айсулуу Тинибекова. Сурат Тинибекованинг инстаграм саҳифасидан олинди.

Эркин кураш бўйича дунёнинг икки карра чемпиони ва Олимпида ўйинларининг кумуш медали соҳиби Айсулуу Тинибекова Боткен вилоятига борди. Бу ҳақда президентнинг Боткен вилоятидаги мухтор вакиллигининг матбуот хизмати билдирди.

Спортчини вилоят маъмуриятининг раҳбарияти тўсиб олди. Кейинчалик Тинибековани президентнинг Боткендаги мухтор вакили қабул қилди.

«Вилоят етакчисининг дунё чемпионининг давлат пойтахтидан минг чақирим олис масофадаги ҳудудимизга чақиришнинг мақсади — Боткен вилоятининг ёш спортчиларига қўллов кўрсатиш ҳамда спортни севган ёшларга илҳом бериш бўлиб ҳисобланади», — деб билдиришди вакилликдан.

Тинибекова эса инстаграм саҳифасида Алимбаевга миннатдорчилик билдириб, 10-декабрда АҚШдан тўғри Боткенга келганини билдирди.

«Кечагина АҚШдан тўғри Боткен ҳудудидаги ёш спортчилар билан учрашув учун келдим. Спортдаги муваффақиятларни бирги куч билан қўлга киритиш мумкин эмас, шу сабабдан ҳар бир имкониятни бой бермай, тўғри фойдаланишга чақираман!» — деб ёзди у.

Айсулуу Тинибекова Боткенда икки кун бўлади. Бу кунлари у апрелдаги қуролли жанжалда жабрланган Боткеннинг Оқсой ва Лайлакнинг Мақсад қишлоқларининг турғундари ва мактаб ўқувчилари билан учрашади.

Шунингдек, спортчи қиз ёш спортчиларга мастер класс ўтади. Шундан кейин Боткен шаҳрининг ёш спортчилари ҳамда турғунлари билан учрашиб, Жоомарт Бўкўнбаев номидаги ўрта мактабига боради.

Айсулуу Тинибекова

Айсулуу Тинибекова октябрь ойида Норвегияда ўтган эркин кураш бўйича Жаҳон чемпионатида рақибини мутлоқ мағлуб этиб,  чемпионлик титулини ҳимоя қилган.

Августда Тинибекова Токио-2020 Олипиадасида эркин кураш бўйича кумуш медални қўлга кириттган. Шу билан у — мустақил Қирғизистоннинг тарихида аёллар орасида эркин кураш бўйича Олимпиада ўйинларида эришган илк курашчи қиз аталган.

Шунингдек спортчи Осиёнинг эркин кураш бўйича тўрт карра чемпиони.

У United World Wrestlingнинг дунёдаги энг кучли спортчи аёллар рўйхатининг саф бошида туради. 2020-йилнинг бошида Тинибекова Италияда ўтган халқаро турнирида олтин медаль эгаси бўлган.