Янги кодекслар: ТИЗОда ўтирганига бир йилдан ошганларни бўшатиш талаби айтилди

338

Қирғизистоннинг бир қатор ҳуқуқ ҳимоячиси янги Жиноят- процессуал кодекси (ЖПК) қабул қилингани сабабли президент Садир Жапаровга мурожаат қилишди.

Уларнинг айтишича, янги ЖПК бўйича суд қарори кучга кирмаган бўлиб, ТИЗОда ўтирганига бир йилдан ортганлар бўшатилиши керак. Улар бундай қарор 2021-йилнинг 2-декабрида кучга кирган янги ЖПКга кўра қабул қилиниши керак деб ҳисоблашади.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг баёноти

«Шу сабабдан Жазоларни ижро қилиш хизмати (ЖИХ) ва бу органга қарашли қамоқларнинг (ТИЗО) маъмуриятлари прокурорга хабар бериш билан қамоқдагиларни бўшатиши керак», — деб таъкидлайди ҳуқуқ ҳимоячилари.

Уларнинг фикрича, ЖИХ ва суд идоралари ўз фаолиятсизлиги орқали ЖПКнинг процедураларини бузиб, «ҳуқуқнинг устуворлиги принципларини жиддий» бузишмоқда.

«Янги кодекслар айрим одамларга кўра саралаб қўлланилаётгани хавотирлантирмоқда. 2021-йилнинг 2-декабрида, янги жазо қонунларининг асосида Алмамбет Салиевнигина [президент аппарати етакчисининг собиқ ўринбосари] эҳтиёт чораси ўзгартирилди, айни вақтда тергов амаллари олиб борилаётган бошқа одамлар қамоқда бўлиб, уларга нисбатан янги кодекслар ишламаяпти», — деб айтилади ҳуқуқ ҳимоячиларининг баёнотида.

Янги кодекслар

Янги Жиноий, Жиноят ва Жазо, Жиноий- процессуал ҳамда Жазо-ижро кодексларини ҳуқуқшунослар ва ҳуқуқ ҳимоячилари бир неча бор танқид қилишган. Кодексларни янгилашнинг ташаббусчиси 2021-йилнинг апрелида Бош прокурор Қурманқул Зулушев бўлган.

Унда Зулушев кодексларнинг камчиликлари муҳокама қилинган бир неча йиғин ўтганини, натижада кодексларни тўлиғи билан ўзгартириб, 2019-йилгача қўлланилган кодексларга қайтиб келиши қарори чиқарилганини айтган.

Шундан кейин ўзгартиришлар устида ишлаган мутахассислар гуруҳи тузилиб, ҳатто шаҳардаги «Шератон» меҳмонхонасида Давра столи ўтказилиб, у жамоатчилик тинглови деб аталган.

Аммо юристлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари кодексларнинг янги лойиҳаларини бир неча бор танқид қилиб, янги таҳрирлари ёпиқ эшик ортида ёзилганини ва кўп ҳолда коррупция, босим, қийноқ ҳамда бошқа қонунбузарликлар учун кўплаган бўшлиқлар бўлган 1997-йилнинг кодексларига ўхшаш эканини таъкидлашган.

Улар президент Садир Жапаровга ва олтинчи чақирилишнинг депутатларига кодексларнинг ислоҳотини жилдиришни талаб қилиб мурожаат қилишган. Аммо ҳукумат фуқаролик жамиятининг таклифларини ҳисобга олмай, кодексларни тўлиқ ўзгартиришган.