Бишкек мэрияси Янги йил учун байрам салюти отмайдиган бўлди

287

Бишкек мэрияси Янги йилда байрам салюти отилмаслигини маълум қилди. Қарор пойтахтдаги смог (тутун) сабабли қабул қилингани айтилди.

Муниципалитетдан қўшимча қилинишича, шаҳарликлар ҳар йили куз-қиш мавсумида ҳавонинг сифати кескин бузилишига дучор бўлади.

«Ҳар йили куз-қиш ойларида иситиш мавсумида ҳамда автомобилларнинг ёнилғи-мойловчи мой истеъмолининг кўпайи ортидан пойтахтда ҳавонинг булғаниш даражаси юқори нуқтага етади, шу сабабли мэря экологик вазиятни яна ҳам ёмонлаштириш тўғри эмас деб ҳисоблайди», — деб билдирилди шаҳар мэриясидан.

Муниципалитетдан байрам учун сарфланади деб режалаштирилган 800 мингга яқин пул «бошқа муҳим мақсадларга» сарфланишини қўшимча қилишди. Аммо мэрия қайси ишларга эканини айтмаган.

«Бишкек мэрияси экологияни ҳамда хавфсизликни сақлаш мақсадида шаҳар турғунларининг янги йил байрамида фейерверкларни сотиб олишдан ва қўлланишдан узоқ бўлишга чақиради», — деб мурожаат қилди мэрия шаҳар турғунларига.

Бишкекда шу билан салют отилмаганига икки йил бўлади. 2020-йили ҳам шаҳар мэрияси янги йиллик саютдан бош тортиб, коронавирус пандемияси сабаб шаҳарни безаб кўрклантириш учун декорацияларни сотиб олмаган.

«Тежалган маблағнинг бари имконияти чекланган фарзандлари бор кам таъминланган оилаларга, шунингдек бизнинг фахрийларга совғалар учун сарфланади», —деб тушунтирган ўшанда Бишкек вице-мэри Айжан Чинибаева.

Бу йили шаҳар муниципалитет шаҳарни янги турда безашни режалаштирмоқда. Муниципалитетнинг матбуот хизмати миллий нақшларни, янги йиллик фейерверкларни ҳамда қор доҳил янги йиллик рамзлар қўлланилишини билдирган.

Ҳозирда шаҳарни безатиш учун қанча пул сарфлаш режалаштирилаётгани номаълум. Мэриядан билдирилишича, мазкур сумма «ишнинг бари охирига чиққандан кейингина» маълум бўлади.

Ала-Тоо майдонида давлатнинг асосий арчаси ўрнатила бошлади. Баландлиги 25 метр. Шаҳарни байрамона безаш ишлари декабрнинг ўрталарида тугайди.