Чуй вилоятининг Сўқулуқ туманида 16 ёшдаги қизга нисбатан зўравонлик қилганликда гумонланиб маҳаллий фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га Чуй вилоят милициясиннг матбуот котиби Нургул Нусупова билдирди.
Вилоят ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, 5 декабрь куни Сўқулуқ тумани ИИБга маҳаллий фуқаро ўз қизини уриб, зўрлаган номаълум шахсга нисбатан чора кўришни сўраб мурожаат қилган. Аризачининг сўзларига кўра, гумонланувчи ўша куни эрталаб қизни Бишкекка олиб кетиш учун ўз ихтиёри билан келган ва куч ишлатиб, зўравонлик қилган.
Мазкур факт Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддаси («Зўрлаш») бўйича Жиноятларнинг ягона реестрига киритилган. Олиб борилган тергов-тезкор тадбирлар давомида ички ишлар органлари ходимлари томонидан 1990 йилда туғилган К.Н. ушланиб, ИВХИга жойлаштирилди. Иш бўйича зарурий экспертиза тайинланган.
Марказий ички ишлар бошқармаси маълумотларига кўра, ўша куни, 5 декабрь куни Сўқулук туманидаги қишлоқлардан бирининг 50 га яқин аҳолиси маҳаллий полиция бўлими биносига йиғилиб, айбдорни жазолашни талаб қилган. Сўқулук ИИБ раҳбари йиғилганлар билан суҳбатда ушбу факт юзасидан тўлиқ ва холис текширув ўтказилишига ишонтирди.