Марказий сайлов комиссияси барча участкаларда қўлда ҳисоблаш вақтида кузтаувчилар билан манфаатдор тарафнинг бари қатнашганини билдирди.
МСК етакчисининг ўринбосари Нурлан Койчукеевнинг айтишича, сайловнинг барча процесси ошкора бўлди.
«Бари очиқ бўлди, ҳар бир бюллетенда кимга овоз бергани кўрсатилган. Тугагандан кейин бари қўшилади, шунинг учун кўп вақт кетди. Қўлда ҳисоблаш натижалангандан кейин протокол тузилади, унда қайси партия ёки қайси номзод қанча овоз олгани бари кўрсатилади», — деди у.
Шунингдек Койчукеев АСУ билан овозларни қўлда ҳисобланган маълумотларни текшириш учун уюштирилиб унга кирган партияларнинг вакиллари ва МСК ҳамда Фуқаролик қўмитисанинг учрашуви қандай ўтганини айтиб берди.
Унинг айтишича, партияларнинг номидан келганларнинг орасида масалани ҳал қилишга манфаатдор одамлар бўлган, улар ўз тавсияларини беришган, аммо «айбни кимгадир оғдариб қўйиб бал тўплашни истаганлар» ҳам учраган.
«Энг кам овоз олганлар, одатда ҳаммадан ҳам кўп бақириб чиқишади. Тизим биринчи марта киргизилди, анча мунча камчиликлар бўлганини тан олиш керак. Кўп одамлар, айниқча қишлоқларда, белгини қайси ерга қўйишни билишмаган, шу сабаб яроқсиз бюллетенлар сони кўп бўлган», — деди Койчукеев.
Аммо «Клооп»нинг кузатувчиларига сайлов куни протоколларнинг кўчирмаси оммавий турда берилмай, уларга қўлда ҳисоблашга қатнашиш рухсати берилмаган. Бундан ташқари, ХСК аъзолари протоколларни оммавий турда қайтадан кўчириб ёзишган.
Протокол — бу сайлов натижасининг қабул қилинган асосий ҳужжат. Асосан, қўл ҳисобидан кейин протоколга ўзгартириш киргизишга йўл қўйилмаслиги керак. Лекин ҳужжатни тўлдиришда комиссия аъзолари доимо хатога йўл қўйишади.
Агар ХСК аъзолари ушбу хатоларни ўнгласа, у ҳолда улар тегишли акт тузишга масъул.
Бу нима учун аҳамиятли?
Сайловда овозлар икки карра саналади: дастлаб автоматлаштирилган ҳисобловчи урналар орқали, кейин қўлда. Қонунга кўра, қўлда ҳисоблашнинг натижаси расмий бўлиб ҳисобланади.
Овозларни санашда сохталаштириш бўлмаслиги учун кузатувчилар протоколларнинг асл нусхасини ва ўзгартириш киргизилганларини сақлаб олиши керак. Чунки қонун бўйича, сайловнинг натижаси қўлда ҳисоблагандан кейингина аниқланади.
Сайлов куни МСКнинг сайтида муаммолар юзага келиб, у ердаги маълуомтлар хато кўрсатилган. Шу сабабли бир қанча партиялар сайловнинг натижасидан шубҳаланишган.
Айнан шу сабабдан овозларни қўлда ҳисоблашнинг маълумотлари ошкора бўлиши керак. Лекин амалда сайлов комиссиялари қўлда ҳисоблашни қандай олиб боргани кўплаб саволларни туғдирмоқда.