Кам таъминланган оилалар учун электрнинг тарифини камайтириш фармонини имзолади

373

Президентнинг матбуот хизмати 6-декабрда Садир Жапаров кам таъминланган оилаларга 2022-йилнинг 1-январидан бошлаб электр энергиясининг тарифини пасайтириш ҳақидаги фармонга қўл қўйганини маълум қилди.

Фармонга кўра, минкаб 2022-йилнинг 1-январидан бошлаб 16 ёшгача болалари бор, «оилага кўмак» давлат нафақа пулини олишга муҳтож оилалар учун электр энергиясининг тарифини ойига 700 кВтс қадар сарфлаганда 1 кВтс учун 50,0 тийин миқдорида аниқлаб беради.

Жапаров фармонга 26-ноябрда Хавфсизлик кенгашининг йиғинида 2020-йилдан бошлаб кам таъминланган оилалар учун электр энергиясининг тарифини камайтириб беришни ваъда қилгандан кейин қўл қўйди.

«Бир ойнинг ичида яна бир қатор “ревизия” қилиб чиқинглар. 110 518 уйдан 31-декабрга қадар эски тариф билан олиб, кейин 1-январдан бошлаб янги, 50 тийинлик тариф билан оласизлар. Бир ойдан кейин сизлардан сўраймиз», — деб билдирган у.

Кейинчалик энергетика вазирлигидан кам таъминланган оилалар учун имтиёзли тариф, уларнинг истеъмол чеки 700 кВт/с ортмаган ҳолдагина ишлашини маълум қилишган.

Мамлакатда электр энергиясининг инқирози ортидан тарифларни кўтариш масаласи муҳокама қилина бошлаганига ярим йилдан ортди. Ҳукумат саноат ва тижорий объектлар учун тарифларни кўпайтирган — улар учун янги тарифлар 15-октябрдан бошлаб кучига кирган.

Аммо кейинги иситиш мавсумиддан бошлаб тарифлар оддий истеъмолчилар учун ҳам  10%га кўпаяди.