Президент Нориннинг янги мэрини тайинлади

247

Президентнинг матбуот хизмати 29-ноябрда Жаниш Курбанов Норин шаҳрининг етакчиси бўлиб тайинланганини билдирди.

Жаниш Курбанов 67 ёшда. У 2009-йилга қадар Жалолобод вилоятининг давлат маъмурияти етакчисининг ўринбосари бўлган.

Норин шаҳрининг собиқ мэри Самарбек Болотбеков «Товламачилик»да гумонланиб, МХДҚнинг тарафидан 18-сентябрда қўлга олинган.

Тергов версияси бўйича Болотбеков парламентнинг собиқ депутати Руслан Чойбековнинг ишига алоқаси бор. Чойбеков 2020-йилнинг октябридаги парламент сайловида алдаш йўли билан йирик миқдордаги пулни ўзлаштириб олишда гумонланиб қўлга олинган.

Болотбеков хизматдан кетганда Норин шаҳар кенгашининг депутатлари 22-октябрда Арслан Сталбек ўғлини шаҳар етакчиси қилиб сайлаган. Унинг номзодини 31 депутатнинг ичидан 16си қўллаган. Аммо кейинчалик МСК Норин шаҳри етакчисининг сайловини бекор қилган.

Қарорни бекор қилишга 20-октябрда «Маҳаллий давлат администрацияси ва маҳаллий ўз-ўини бошқариш ҳақида»ги қонуннинг кучига киргани сабаб бўлган. Унга кўра, республика ва вилояти миқёсидаги шаҳарларнинг мэрларини ҳамда ҳокимларини президент ўзи тайинлайди.

Туман етакчилари эса қишлоқ ҳудудининг етакчисини ва туман мақомидаги шаҳарларнинг етакчиларини хизматга тайинлай ва хизматдан бўшата олади.