Бишкек: Юқумли касалликлар шифохонаси 1-декабрдан COVID-19 юқтирганларни қабул қилмайди

325

Бишкек шаҳридаги тезкор тиббий марказнинг жонлантириш бўлими етакчиси Егор Борисов Твиттердаги саҳифасида шаҳарнинг Республика юқумли касалликлар шифохонаси оддий тартибда ишлай бошлашини ёзди.

Борисовнинг айтишича, бу 1-декабрдан бошлаб юқумли касалликлар шифохонаси коронавирус билан касалланган беморларни қабул қилмаслигини билдиради. Унинг таъкидлашича, «коронавирусга чалинганлар деярли қолгани йўқ».

«COVID-19 билан касалланганларни бошқа касалхоналар қабул қилади, уларда тегишли койка ўринлар тайёрланган», — деб қўшимча қилди у.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, Қирғизистонда 29-ноябрь ҳолатига кўра коронавируснинг 37 янги ҳолати қайд этилди. Пандемия бошлангандан бери мамлакатда касалга чалинганларнинг умумий сони 183 285га етди.