Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг матбуот хизмати 29 ноябрь куни уларнинг ходимлари қулаган кондан тўрт кишини қутқариб қолгани ҳақида хабар берди.
Сулукта шаҳрида шахта қулаб тушди. Вайроналар остида беш киши қолган. Шахтада қолганлардан бири қутқарувчилар келгунча ўзи мустақил чиқиб кетган. Қолган тўрт кишини эса қутқарувчилар олиб чиқиб, тез ёрдам хизматига ўтказиб берган. Ҳалокатдан ҳеч ким жабрланмаган.
Қутқарув ишлари учун 13 нафар қутқарувчи жалб қилинган.
Аввалроқ, июнь ойида, Сулуктида шахту қулаб 20 ёшдаги киши вафот этган. Яна бири жабрланиб касалхонага тушган — унинг аҳволи ўрта деб баҳоланган.