Қирғизистонда 29-ноябрь ҳолатига кўра коронавируснинг 37 янги ҳолати қайд этилиб, икки бемор вафот этди. Бу ҳақда Республика штабидан маълум қилинди.
- Бишкек шаҳрида — 19;
- Иссиқкўл вилоятида — 6;
- Чуй вилоятида — 2;
- Жалолобод вилоятида — 3;
- Боткен вилоятида — 8;
- Талас вилоятида — 1 киши касаллик юқтириб олди.
COVID-19 пандемияси бошлангандан бери мамлакатда касалга чалинганларнинг умумий сони 183 285га етди. Қирғизистон бўйича 178 112 нафар киши эса вирусдан тузалди. Коронавирус оқибатида жами 2 743 нафар бемор вафот этди.
Ҳозирда 430 бемор касалхонада, 463 киши эса уй шароитида даволанмоқда.