«Бутун Қирғизистон» сиёсий партиясининг лидери Адахан Мадумаров МХДҚ бир «замонда ҳукуматнинг, президентнинг матбуот хизматига айланиб», айрим вақтда Марказий сайлов камиссиясининг баъзи ваколатли ҳақларини ўзига ўтказиб олаётганини айтди. Мадумаров бу фикрини парламент сайловида овоз бериб чиққандан кейин билдирди.
Журналистлар сиёсатчига бу сафар маъмурий ресурсдан фойдаланишнинг, овоз сотиб олишнинг даражаси аввалги сайловларга нисбатан қандай бўлди деб савол беришган. Мадумаров эса бу йилги сайловда президент ҳам «ошкора аралашганини» айтди.
«Сайлов доимо рақобат билан ўтади. Аммо рақобат қандай бўлади, қанчалик босқичда, даражада, қанчалик маданиятли бўлади бу бошқа масала. [...] Маъмурий ресурс бўлиб келди, бўлмоқда. Бошида давлат етакчиси тўғридан-тўғри қатнашмай, бошқача бир усуллар билан бўлган бўлса, бунисида ошкора аралашди», — деди у.
Сайловдаги муваффақият қатори эса, халқнинг тушунчаси, сиёсий маданияти ўсганини айтиб ўтди. Унинг айтишича, айрим қишлоқларда овоз сотиб олмоқчи бўлганларни «қувиб чиқамиз» деганлар бўлди.
«Менда хабар бор, қишлоқларда оқсоқоллар, ёшлар тўпланиб, бизнинг қишлоққа ким пул таклиқ қилса, тў-томоша таклиқ филса барини қувиб чиқамиз деган даражага эришибди. Жуда яхши кўриниш. Бундай халқнинг келажаги бор», — деб билдирди Мадумаров.
МХДҚ етакчиси Қамчибек Ташиев эса 10-ноябрда МХДҚнинг Қоракўл шаҳар бўлимининг янги солинган биносининг очилиш тадбиридаги нутқида айрим номзодлар дастурини айтиш ўрнига «рақибларини қоралаётганини» билдирган.