COVID-19: Охирги суткада уч киши вафот этиб, 67 янги ҳолат қайд этилди

342

Қирғизистонда 27-ноябрда берилган маълумотга кўра коронавируснинг янги 67 ҳолати қайд этилиб, уч нафар бемор вафот этди. Касалликдан эса 91 нафар киши шифо топди.

  • Бишкек шаҳрида — 21;
  • Иссиқкўл вилоятида — 11;
  • Чуй вилоятида — 10;
  • Жалолобод вилоятида — 10;
  • Боткен вилоятида — 8;
  • Ўш вилоятида — 4;
  • Талас вилоятида  — 3.

COVID-19 пандемияси бошлангандан бери Қирғизистонда касалга чалинганларнинг умумий сони 183 207га етди. Давлат бўйича 177 960 киши эса вирусдан тузалди. Коронавирусдан умумий 2 740 нафар киши вафот этди.

Ҳозирда 418 наар бемор касалхонада, 552 нафар киши эса уй шароитида даволанмоқда.

Республика штабининг маълумотига кўра, 27-ноябрга келиб 11 358 киши COVID-19га қарши вакцина олди, унинг ичида 5 153 киши биринчи дозасини,  6 205 нафар киши эса иккинчи дозасини олди.

Муаллиф: Найзабек Мукамбетов