Эдил Байсалов: «Давлат тили ҳақида»ги қонун яна тўлиқланади

357

Минкаб етакчисининг ўринбосари Эдил Байсалов ўзининг Твиттердаги саҳифасига «Давлат тили ҳақида»ги қонун лойиҳасига доир муҳокама бўйича фикрини билдирди.

Байсаловнинг айтишича, қонун лойиҳаси ҳозирги минкаб билан келишилмаган. Уни Давлат тили бўйича миллий комиссия янги Конституциясига кўра ишлаб чиққан.

«Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси жараёнида кўрилганидек тўлиқлаб қайтадан ишлаб чиқилади. Жогорку Кенешга дастлабки варианти келмайди. Она тилни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масаласи минстрлар кабинетининг муҳим йўналиши бўлиб ҳисобланади», — деди у.

Байсалов лойиҳани тўлиқлаб, қайтадан ишлаб чиқишини ёки расмий тилнинг қўлланиш ҳудудини қисқартириш масаласини,  «этник камчиликнинг манфаатларини ва ҳуқуқларини бузишнинг» эса яна ҳам сиёсатлаштиришнинг кераги йўқ эканини қўшимча қилди.

Давлат тили бўйича қонун лойиҳаси ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари ва ОАВлар орасида қизғин муҳокамага сабаб бўлган. Лойиҳа ҳақида ўз фикрини Россиянинг Қирғизистондаги элчиси Николай Удовиченко ҳам билдирган.

Унинг айтишича, Россия вазиятни кузатиб турибди ва у ерда лойиҳанинг ҳозирги турида қабул қилиниши «Конституцияда расмий тил қатори қабул қилинган рус тилининқ қўлланиш ҳудудини қисқартиради деган хавотирлар» бор.