Коронавирусдан уч киши вафот этиб, 74 янги ҳолат қайд этилди

330

26-ноябрь ҳолатига кўра Республика тезкор штабининг маълумотига кўра, коронавирусдан уч киши вафот этиб, 109 нафар бемор тузалди. Шунингдек, охирги суткада 74 янги ҳолат қайд этилди.

  • Бишкек шаҳри — 27;
  • Чуй вилояти — 16;
  • Иссиқкўл вилояти — 10;
  • Боткен вилояти — 8;
  • Жалолобод вилояти — 5;
  • Ўш вилояти — 5;
  • Талас вилояти — 3.

Қирғизистонда COVID-19 пандемияси бошлангандан бери касалга чалинган беморларнинг умумий сони 183 140га етди. Ўлка бўйича 177 869 киши касалликдан тузалди. Пандемия бошлангандан бери коронавирус юқтирган 2737 киши вафот этди.

Ҳозирда касалхоналарда 440 бемор, уй шароитид эса 557 киши даволанмоқда.

Республика штабининг маълумотига кўра, 26-ноябрга кўра COVID-19га қарши вакцинани биринчи дозасини 5049 киши, иккинчи дозасини эса 5676 киши олди.