«Эйр Қирғизистон»даги коррупция. МХДҚ Ҳисоб палатасининг икки ходимини қўлга олди

369

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 25-ноябрда Ҳисоб палатасининг аудитори ва инспекторини коррупция шубҳаси билан қўлга олди.

МХДҚ маълумотларига кўра, махсус хизмат «Эйр Қирғизистон» авиакомпаниясининг раҳбарияти билан енг ичидан гаплашиб олиб, давлатга 3 миллиондан ортиқ АҚШ доллари зарар етказганини  «атайлаб яширишганини» аниқлаган.

Гумондорларнинг устидан «Коррупция» моддаси билан судгача тергов ишлари бошланди. Бишкекнинг Биринчи май туман суди уларнинг эҳтиёт чорасини кўриб чиқиб, қамоққа олиш қарорини чиқарди.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.