«Қумтўр» иши. Асилбек Жээнбеков ва Данияр Наримбаев қамоқда қолди

324

Бишкекнинг Биринчи май туман судининг матбуот хизмати 25-ноябрда суд парламент депутати Асилбек Жээнбеков билан президент аппаратининг собиқ етакчиси Данияр Наримбаевнинг эҳтиёт чорасини узайтирганини билдирди.

Президент аппаратининг собиқ етакчиси Данияр Наримбаев, парламент депутати Асилбек Жээнбеков.

Суд ҳукмига кўра, «Қумтўр»даги коррупция иши бўйича қўлга олинган Жээнбеков ва Наримбаев 2022-йилнинг 30-январига қадар МХДҚнинг тергов қамоғида ҳибсда бўлади.

Аввалроқ суд депутат Тўрўбай Зулпукаров билан собиқ вице-премьер-министр Тайирбек Сарпашевни ҳам айни муддатга қамоқда қолдирган. Улар ҳам Қумтўр конига оид иш бўйича «коррупция»да айбланишмоқда.

Депутат Асилбек Жээнбековни ва президент аппаратининг собиқ етакчиси Данияр Наримбаевни МХДҚ 2021-йилнинг июнида қўлга олган. Икки сиёсатчи ҳам коррупцияда гумон қилинмоқда.

МХДҚ Наримбаев «судгача текширув ишлари асносида олинган далиллар асосида» қўлга олинганини билдирган эди. Қумтор конидаги коррупция иши бўйича бир қатор сиёсатчилар қўлган олинган. Тергов давом этаётган вақтда собиқ депутатлар Талант Узакбаев ва Исхак Пирматов коррупцияга аралашганликда айбдор деб топилган. Иккиси ҳам 300 минг сом жаримага тортилган. «Қумтўр» бўйича терговнинг дастлабки хулосасини МХДҚ 2021-йилнинг августида эълон қилган. Ўшанда тергов Қумтўр конини ишлатишга оид келишувларни тузишда ҳамда «“Камеко” ва Centerra Gold компаниялари билан ҳамкорлик қилган йиллари» кўламли коррупцияга йўл берилгани ҳақида далиллар тўплангани айтилган.

Миллий хавфсизлик қўмитасидан келишимнинг шартлари «Қирғизистон халқининг манфаатларига жавоб бермаганини» таъкидлаб ўтишган. «Қумтўр» бўйича дастлабки келишувларга алоқадор давлатнинг биринчи қочқин президенти Асқар Ақаев ва «Кыргызалтын» давлат концернининг собиқ етакчиси Дастан Саригулов сиртдан жиноий жавобгарликка тортилган. Ақаев тергов вақтида Бишкекка келиб кетган, аммо тергов билан ҳамкорликка рози бўлгани учун қўлга олинмаган. Бир ҳафтадан кейин Ақаев қайта давлатдан чиқиб кетган.

Шунингдек, қуйидаги одамларга қидирув эълон қилинган: иккинчи қочқин президент Қурманбек Бакиев, унинг ўғли Максим Бакиев, Геология ва ер хазинасидан фойдаланиш давлат агентлигининг собиқ директори Капар Курманалиев, директорлар кенгашининг етакчиси Андрей Елисеев, инвесторнинг вакили Андрей Сазанов.